Италияда шифокорлар коронавирусга чалинган беморни туғилган куни билан таъсирли тарзда табриклади, деб ёзади Yahoo портали.
Бемор Италиянинг Пьяченца шаҳридаги касалхоналардан бирида даволанмоқда. Табрик жараёнига гувоҳ бўлганлар унинг видеоси билан бўлишган.
Видеода ҳимоя кийимларини кийиб олган тиббиёт ходимлари дала госпиталидаги палатага қўлларида торт билан кириб келиб, беморни табриклаганини кўриш мумкин.
Туғилган кун соҳибига сертификат топширилиб, унга шифокорлар қўшиқ айтиб берган. Шунингдек, ҳарбий шифокорлар у билан суҳбатлашган ва қўллаб-қувватлаган.
Бемор шифокорларнинг ушбу ташаббусидан хурсанд эканлигини билдирган.
Изоҳ (0)