«Ал-Иттиҳод» клубининг сербиялик ҳужумчиси Александар Прийович ватанида карантин қоидаларини бузгани учун, 3 апрель жума куни, ҳибсга олинди.
Сербия ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб мамлакатда комендантлик соатини жорий қилган. Унга кўра, душанба-жума кунлари соа 17:00 дан бошлаб тонги 05:00 га қадар кўчага чиқиш тақиқланган. Дам олиш кунлари эса тақиқ 13:00 дан бошланади.
Прийович эса тўрт нафар таниши билан Белграддаги меҳмонхоналардан бирининг ресторанида 17:00 дан кейин (маҳаллий вақт) қўлга олинган.
Маълумот учун, коронавирус билан зарарланганлар сони дунё бўйича 1 миллиондан ошиб кетди. Вафот этганлар сони эса 58 минг кишида ошган. Сербияда эса айни вақтга қадар вирусни юқтириб олганлар сони 1476 кишини, вафот этганлар сони эса 39 кишини ташкил этмоқда.
Мавзуга доир: «Реал» футболчиси карантин қоидаларини бузганликда гумон қилинмоқда. У 12 йилгача қамалиши мумкин