Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида рашк туфайли хотинини арқон билан бўғиб ўлдирган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 1 апрель куни соат 12:00 ларда Шаҳрисабзнинг «Тепарлик» маҳалласида яшовчи 46 ёшли У.Қ. 39 ёшли турмуш ўртоғи Г.С. билан рашк сабаб ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда эр хотинини ўлдириш мақсадида аввал уни стулга мажбуран ўтқизиб, қўл ва оёқларини боғлаган. Сўнг арқон бўлагинининг бир учини унинг бўйнидан ўтказиб, қасддан бўғиб ўлдирган.
Ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан У.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)