Тошкентда Instagram ижтимоий тармоғи орқали интернет фойдаланувчиларини ҳақорат қилган йигитлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Instagram’даги Greenrapoff номли фойдаланувчининг саҳифасидан тарқатилган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унда 3 нафар номаълум йигит жонли мулоқотда интернет фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатаётганлиги акс этган.
Тезкор суруштирув ишларида ушбу шахслар Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Ш.А. ва 1999 йилда туғилган Ж.Ҳ. лар эканлиги аниқланиб, ушланган. Видеодаги ҳолат шу йилнинг январь ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган.
Ушбу шахслар билан ИИББда профилактик суҳбат ўтказилиб, хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Тошкент шаҳар ИИОга юборилган.
Аввалроқ Telegram ижтимоий тармоғида ИИБ ходимларини ҳақорат қилиб, уларга бўйсунмасликни даъват қилган қўқонлик депутат 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)