Коронавирус пандемияси сабаб бўшаб қолган Лландидно (Уэльс, Буюк Британия) шаҳри кўчаларини эчкилар босиб кетди, деб ёзади The Sun газетаси.
27 март куни маҳаллий аҳолилардан бири Эндрю Стюарт қовоқхона ойнасидан қаровсиз эчкилар юрганини пайқаб қолиб, полицияга қўнғироқ қилади. Воқеа жойига етиб келган патруллар уларни Буюк Орм бурнига қувиб юборган.
Стюартнинг сўзларига кўра, полициянинг саъй-ҳаракатларига қарамай, эчкилар шаҳарни тарк этишни хоҳламаган. Эртаси куни ҳайвонлар яна Лландидно кўчаларида пайдо бўлган.
Изоҳ (0)