«Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи раҳбарияти томонидан ушбу супермаркетлар жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш қарори қабул қилинди. Корхонанинг маркетинг бўйича директори Малик Каримовнинг айтишича, тез фурсат ичида ҳар бир оила учун 1000 қутидан кўпроқ маҳсулотлар тўплами жамланиши бошланди.

Фото: Telegram / «На бегу, но дома»

«Сўнгги 15 йил ичида мен турли ташкилотларда ишладим, лекин ҳеч бир корхонада Korzinka’даги каби корпоратив маданият гувоҳи бўлмагандим. Ҳамкасбларимнинг ўз ишига садоқатига, корхона ва унинг қадриятларига бўлган ишончини, қийинчиликларни бирга енгиш, ечимлар устида ишлашини кўриб, ҳайратимни яшира олмайман», — дейди у ўзининг Telegram-каналида.

Фото: Telegram / «На бегу, но дома»

Малик Каримовнинг таъкидлашича, бу борадаги иш кеча-ю кундуз қайнамоқда. Ходимлар ва волонтёрлар иложи борича тезроқ ушбу маҳсулотларни йиғиш ва ўз манзилига элтиб бериш устида ишламоқда. «Шундай ажойиб жамоанинг аъзоси эканлигимдан бахтлиман», — дея сўзларини якунлаган у.

Фото: Telegram / «На бегу, но дома»

Фото: Telegram / «На бегу, но дома»

Фото: Telegram / «На бегу, но дома»