29 март, якшанба куни, Тошкент шаҳрининг кўплаб бозорлари ва дўконларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига навбатлар, одамларнинг омма бўлиб маҳсулотлар харид қилгани кузатилди, ижтимоий тармоқларда бозорлар, супермаркетлардаги оломоннинг сурат ҳамда видеолари тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан фуқароларга мурожаат йўллади.
«Аҳолимизга мурожаат қилиб, захирада қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етарли эканлигини, бозор, дўконлар, супермаркетлар бундай маҳсулотлар билан мунтазам таъминланишини маълум қиламиз.
Фақат зарурат бўлган ҳолатларда кўчага чиқинг, одамлар билан оралиқ масофани сақланг, санитария-гигиена талабларига риоя этинг ва бу билан ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлигини асранг!», — дейилган пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган мурожаатда.
Аввал «Korzinka.uz» раҳбари Зафар Ҳошимов тармоққа кирувчи супермаркетларда харид қилиш учун келган янги мижозлар хавфсиз ҳаракатланиш учун етарли даражада бўш майдон бўлганида ичкарига киритилиши ҳақида маълум қилганди. Компания барча ташриф буюрувчилардан бир-бирларидан масофа сақлаган ҳолда навбатда туришни илтимос қилган.
Мавзуга доир:
- Самарқандда қўшнисини коронавирусдан ўлдига чиқариб, ёлғон хабар тарқатган фуқаро бир ойга қамалди
- Тошкентда коронавирусга қарши курашаётган шифокорларнинг бир гуруҳи ўрин алмашди. Шифохонани тарк этганлар 14 кунга изоляция қилинади
- Ички ишлар вазирлиги рухсатнома стикери бўлмаган автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо қўлланишини маълум қилди
Изоҳ (0)