Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларида 29 март куни Тошкент вақти билан соат 09:41 да ер силкиниши қайд этилди, дея хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила қўшни Қирғизистонда юз берган — эпицентр Тошкентдан 311,89 километр, Андижондан 63 километр, Намангандан 107 километр ва Фарғонадан 128 километр масофада жойлашган. Магнитудаси 4,5 га тенг, ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.
Қайд этишларича, ер силкинишлари кучи Андижон ва Наманган шаҳарларида 3 баллни, Фарғона шаҳрида эса 2 баллни ташкил этган.
Аввалроқ, 26 март куни Тошкент вақти билан 09:44 да Ўзбекистон—Тожикистон чегараси яқинида юз берган зилзила кучи Қорақалпоғистон ва Хоразмдан бошқа Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудларида сезилган эди.
Изоҳ (0)