Туриннинг «Ювентус» клуби ёзги трансферлар вақтида жамоага янги ҳужумчи олиб келиш ниятида, деб ёзмоқда Calciomercato.

Фото: «Championat.com»

Қайд этилишича, туринликлар «Манчестер Сити»нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезусни нишонга олган. «Ювентус» раҳбарияти Жезусга Гонсало Игуаиннинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Габи жорий мавсум «Сити» сафида АПЛнинг 24 та ўйинида қатнашиб, 10 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди. 22 ёшли ҳужумчининг трансфери 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!