2020 йилда жаҳон иқтисодиётини 2008—2009 йиллардаги глобал молиявий инқироз давридагига қараганда чуқурроқ пасайиш кутмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева маълум қилди.
«2020 йилга мўлжалланган глобал ўсиш прогнози салбий — рецессия глобал молиявий инқироз даврида бўлганидек ёки ундан ҳам ёмонроқ. Аммо 2021 йилда қайта тикланиш рўй беришини кутмоқдамиз», — дейилади Георгиеванинг баёнотида.
ХВЖ раҳбарининг сўзларига кўра, иқтисодиётнинг қайта тикланиш тезлиги коронавирусга қарши курашиш самарадорлигига боғлиқ бўлади: пандемия қанчалик тез тўхтатилса, иқтисодий ўсиш шунчалик тез ва барқарор бўлади.
Шунингдек, Георгиеванинг таъкидлашича, коронавирус оқибатида қийинчиликларга, асосан, ривожланаётган давлатлар дуч келиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус сабабли юзага келадиган иқтисодий муаммоларга қарши курашиш учун 10 триллион сўм ажратилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)