• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркияда қалбаки алкоголь маҳсулотидан заҳарланиб ўлган туркманистонликлар сони 37 нафарга етди

    Истанбулда қалбаки алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиб заҳарланишдан вафот этганлар сони 37 нафарга етди. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» хабар берган.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Аввал ОАВда заҳарланиб ўлганлар сонининг 26 нафардан кўп эмаслиги ҳақида хабарлар берилганди. «Хроника Туркменистана» нашрининг ёзишича, энди заҳарланганларнинг умумий сони ва ҳалок бўлганларнинг неча киши экани ҳақида аниқ ахборот берилган.

    Нашр манбаларининг айтишича, 13 март куни касалхонага жами 61 нафар Туркманистон фуқароси олиб келинган, 24 нафар бемор жонлантириш бўлимларига ётқизилган. Қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотганликда гумон қилинаётган шахслар ҳам ҳибсга олинган, сўнгги маълумотларга кўра, улар орасида 11 нафар Туркманистон ва яна бир нечта Туркия фуқаролари бор.

    Туркия полицияси суриштирувдан кейин алкоголнинг «Балиқчи» туркман ароғи идишларида бўлганини маълум қилган. Аслини олганда идишларда сув аралаштирилган метил спирти қадоқланган. Сохта қадоқ қоғозлари Туркия ҳудудида чоп этилган.

    Мавзуга доир: Эронда 7 киши коронавирусдан ҳимояланиш учун метанол ичиб вафот этди

    Шунингдек, журналистлар вафот этган одамларнинг қариндошлари жасадларни Туркманистонга олиб кела олмаётганини ҳам аниқлаган. Вазият Туркия ва Туркманистон ўртасидаги COVID-19 пандемияси сабаб авиапарвозларнинг тўхтатилиши оқибатида янада чигаллашган. Айрим ОАВлар Туркманистон фуқароларининг контрафакт ароқни коронавирусга қарши ёрдам беради деган умидда ичгани ҳақида ёзган.

    Ҳалок бўлганларни Истанбулдаги Килёс қабристонига дафн қилиш бошланган. 21 март ҳолатига кўра, экскаваторда жами еттита қабр кавланган ва бу ҳали ҳаммаси эмас. Янги қазилган қабрларнинг аксариятида фақат рақамлар мавжуд, лекин журналистлар қабристон маъмуриятидан ўлганларнинг айримлари ҳақидаги маълумотларни олишга муваффақ бўлган — Фармон Яздуриев, Нурмурод Эрешев, Нормурод Эгамбердиев, Асқар Алланазаров, Расулла Муҳммецҳарипов, Ҳайитбой Бефов, Эреш Гузиев, Худойназар Худойқулиев, Мурод Муродов, Азамат Дўсметов.

    Мавзуга доир: 

    • ЖССТ коронавирус устидан ғалаба қозониш учун алкогол ва тамаки маҳсулотларидан воз кечишни масалаҳат берди
    • Соғлиқни сақлаш вазири спирт истеъмол қилиш коронавирусдан сақланишга ёрдам бермаслигини айтди
    Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари Туркманистон ҳукуматига жасадларни мамлакатга олиб келиш юзасидан мурожаат қилган. Уларнинг аксариятига мигрантларнинг COVID-19 дан ўлгани ва мурдалар ёқиб юборилгани айтилган. Бироқ бу ҳақдаги ҳужжатлар талаб этилганда, қўпол оҳангда муҳожирларнинг ўз хоҳиши билан Туркияга кетгани ва давлатнинг улардан қарздор эмаслиги билдирилган. Амалдорлар муҳожирларнинг қариндошларига авиапарвозлар қайта тикланишини кутиш, сўнгра Туркияга бориб керакли ҳужжатларни расмийлаштиришни таклиф қилган. Шунингдек, Туркманистон элчихонаси ходими Мурат Ишанкулиев Туркия ОАВ журналистларидан туркманларнинг оммавий равишда заҳарлангани ҳақида ахборот тарқатмасликни сўраган. У бу каби материаллар дўстона эмаслигини таъкидлаган, аммо журналистлар ушбу баёнотни жавобсиз қолдирган.

    24.03.2020, 09:24   Изоҳ (0)   37221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик бойлар оммавий равишда ўпкага сунъий нафас етказиб берувчи аппаратлар сотиб олмоқда

    24.03.2020, 08:41

    Рақс тушаётган хитойликлар, қишлоғига қайтиб кетаётган ҳиндлар ва Сомон йўли. 23 март суратлари

    23.03.2020, 23:58

    Хитойлик шифокор Италияда коронавирусга қарши етарли чоралар кўрилмаганини айтди

    23.03.2020, 14:21

    АҚШда коронавирус туфайли минглаб маҳбуслар озод қилинади

    23.03.2020, 14:06

    Карантин сабаб Олмаотада чиқиндилар тўпланиши бошланди

    23.03.2020, 13:47

    Қирғизистонда ун ва макаронларнинг олиб чиқиб кетилиши тақиқланди

    23.03.2020, 13:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.