Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Кунлар исиган сари салқин ичимликлар ва музқаймоққа бўлган талаб ортади. Қуйида сизларга уй шароитида музқаймоқ тайёрлашни ўргатамиз. Бунинг учун бизга учта маҳсулот керак.

Фото: «Лайфхакер»

Керакли маҳсулотлар:

  • Ёғлилик даражаси 33 фоиздан юқори бўлган қаймоқ — 200 миллилитр
  • Қуюлтирилган сут — 116 грамм
  • Эрувчан қаҳва — ярим ош қошиқ
Тайёрлаш жараёни

1․ Музқаймоқ тайёрлашга киришишдан аввал қаймоқни, миксерни ва аралаштириш учун ишлатиладиган идишни яхшилатиб музлатиш керак.

2․ Аввал қуюлтирилган сут ва қаймоқни аралаштиринг, сўнг қаҳвани қўшинг.

3․ Маҳсулотларни миксерда ўрта тезликда аралаштиринг. Масса қуюқлаша бошлагач, тезлашинг. Кремга ўхшаш майин масса ҳосил бўлсин.

4․ Музқаймоқни идишга қуйинг, устини ёпинг ва 6—12 соатга музлатгичга солиб қўйинг.

Ёқимли иштаҳа! 

Изоҳ
Асосий янгиликлар