20 март, жума куни, дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Хитойнинг Ухань шаҳридаги болалар шифохонасида ҳамшира коронавирусга чалинган чақалоққа қарамоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Жамму шаҳридаги бўшаб қолган бозор дезинфекция қилинмоқда. Ҳукумат дорихона ва озиқ-овқат дўконларидан бошқа барча муассасаларни ёпишга буйруқ берди.

Фото: EPA

Тошкент шаҳридаги аксарият дорихоналарнинг эшикларида шу кунларда учратиш мумкин бўлган ёзув.

Фото: «Дарё»

Карантин туфайли уйидан чиқолмай қолган белгиялик ота-бола.

Фото: Reuters

Италиялик жуфтлик коронавирус туфайли тўйини бекор қилмасликка қарор қилди. Тўйда фақат келин-куёв ва гувоҳлар иштирок этди.

Фото: Reuters

Шри-Ланкадаги лиқ тўла автобусда кетаётган ниқоб таққан йўловчилар. Шри-Ланкада коронавирусга чалинганлар кўпайиши ортидан дам олиш кунлари комендантлик соати эълон қилинди.

Фото: Reuters

Уч карра Олимпиада чемпиони бўлган япониялик спортчилар — Саори Ёшида ва Тадахиро Номура олимпия машъаласи билан.

Фото: AFP

Испаниялик ўт ўчирувчилар шланглар ёрдамида «Уйда қолинг» ёзувини ёзди. Испания коронавирус юқтириб олганлар сони бўйича Хитой ва Италиядан кейин 3-давлат бўлиб турибди.

Фото: EPA

Индонезиянинг Сурабая шаҳрида жума намозига чиққан мусулмонлар.

Фото: EPA

Болгариянинг «Ирода» партияси раҳбари Веселин Марешкин ва унинг партияси депутати парламентдаги дебатларда ҳимоя костюмида ўтирибди.

Фото: Reuters

Австралияда футбол бўйича мамлакат чемпионатининг навбатдаги тури доирасидаги ўйин «ёпиқ эшиклар» ортида ўтди. Шу сабабли мухлислар стадион ташқарисидан туриб жамоасини қўллаб-қувватлади.

Фото: EPA

Тель-Авивда ўт ўчирувчи автотураргоҳни дезинфекция қилмоқда.

Фото: AFP

Тошкентдаги жамоат транспортлари ҳайдовчи ва кондукторлари ҳам ниқоб тақмоқда.

Фото: «Дарё»

Британиянинг Честер шаҳридаги ҳайвонот боғида янги туғилган фил боласи оммага намойиш этилди.

Фото: PA Media

Бразилиядаги бинолардан бирининг деворига мамлакат президенти Жаир Болосанарунинг ниқобдаги портрети туширилди. ОАВ маълумотларига кўра, президент дастлаб коронавирус пандемиясига «фантазия» деб баҳо берган. Энди унинг ўзи ҳам шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Фото: EPA

Янги Москвада коронавирусга чалинганликда гумон қилинаётган беморлар учун янги юқумли касалликлар шифохонаси қурилмоқда. Шифохона 500 ўринга мўлжалланган.

Фото: «ТАСС»

Флоридада коронавирус хавфи туфайли пляжлар ёпилди.

Фото: EPA

Ташлаб юборилган атиргуллар. Коронавирус пандемияси туфайли Кения гулларни Европага жўната олмаяпти.

Фото: Reuters

Франциянинг Сюрен коммунасидаги болалар майдончасида ўриндиқни дезинфекция қилаётган ишчи.

Фото: Reuters

Хитойнинг Янжчоу шаҳридаги боғда ўсиб чиққан баҳор гуллари.

Фото: Getty Images