«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Манчестер шаҳридаги меҳмонхонасини коронавирусга қарши курашаётган шифокорлар яшаши учун бепул тақдим этди.
Иккита меҳмонхона ташриф буюрувчилар учун ёпилади ва уларда 176 ўрин бўшайди.
Собиқ футболчининг таъкидлашича, меҳмонхонанинг бирорта ҳам ишчиси бўшатилмайди.
Невилл «Манчестер Юнайтед»даги собиқ шериги Райан Гиггз билан биргаликда бир нечта меҳмонхонага эгалик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)