Иорданиянинг Амман шаҳрида 11 март куни, чоршанба куни, Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берадиган бокс бўйича мусобақанинг сўнгги жанглари ўтказилмоқда.

Фото: Бокс федерацияси

Аёллар ўртасида -51 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Турсунов Раҳимова йўлланма учун ҳал қилувчи жангда таиландлик Ютумас Ҳитпонгга қарши жанг олиб бориб, якунда рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу тариқа Турсуной Раҳимова ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

Аввалроқ эркаклар ўртасида ўзбекистонлик 6 нафар боксчининг Токиога бориши аниқ бўлиб улгурганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!