• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда маҳкумларга қатор ҳуқуқлар берилиши кутилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 март, чоршанба куни, бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан ўнлаб масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 631-сонли қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Йиғилишда айтилишича, мазкур қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан киритилган бўлиб, у 4 та моддадан иборат. Лойиҳани ишлаб чиқишда 2019—2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш концепциясида белгиланган устувор йўналишлар инобатга олинган. Шу билан бирга илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро стандартлар ўрганилиб, Испания, Туркия ва Япония давлатлари тажрибаларидан фойдаланилган.

    Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Солиҳовнинг таъкидлашича, лойиҳа қабул қилингач, қуйидаги тартиблар амалиётга жорий этилиши кутилмоқда:

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    • маҳкумларнинг шахсий хавфсизлик ҳуқуқини таъминлаш механизми такомиллаштирилади. Жумладан, маҳкум ўз хавфсизлигини таъминлашни сўраб, муассаса ёки органнинг ҳар қандай ходимига ариза, хабар билан мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлади. Мурожаатни кўриб чиқиш даврида маҳкум вақтинчалик хавфсиз жойга жойлаштирилиши, унга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёки уларни қўллашни рад этиш бўйича 3 сутка ичида, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса дарҳол қарор қабул қилиниши кўзда тутиляпти;
    • тинтув ва кўздан кечириш жараёнида маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситаларни ишлатиш тақиқланмоқда;
    • узоқ муддатли учрашув маҳкумлар илтимосига кўра, қисқа муддатли учрашув, видеомулоқот ёки телефон орқали сўзлашув билан алмаштириляпти. Қисқа муддатли учрашув эса видеомулоқот ёки телефон орқали сўзлашув билан алмаштирилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда;
    • маҳкумларни рағбатлантириш мақсадида янги модда ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, рағбатлантириш масалаларини кўриб чиқадиган махсус комиссияни тузиш, унинг таркиби, комиссия фаолиятида жамоатчилик иштироки ҳамда муддати аниқ белгиланяпти;
    • тарбия колонияларида жазони ўтаётган вояга етмаган маҳкумларнинг ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларга чекланмаган миқдорда учрашувга рухсат бериш режалаштириляпти;
    • ҳомиладор ва боласи бор маҳкум аёлларга қўшимча ҳуқуқлар берилмоқда. Хусусан, маҳкум аёлларга вояга етмаган фарзандлари билан бир йил давомида 4 маротаба муддати 5 суткагача бўлган узоқ муддатли учрашув берилиши режалаштириляпти. Манзил колонияда эса муассаса ҳудуди доирасидан ташқарида, қоидага кўра, ишдан бўш вақтда чекланмаган ҳолда яшаш имконияти билан узоқ муддатли учрашув бериш белгиланмоқда;
    • маҳкум аёлларга 3 ёшга тўлмаган болаларини жазони ижро этиш колониялари қошидаги болалар уйига жойлаштиришга ва ишдан бўш вақтда улар билан чекланмаган миқдорда бирга бўлишга рухсат берилиши мумкин.
    Мажлисда қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
    11.03.2020, 22:55   Изоҳ (0)   23692
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Шаҳрисабз ХТБ мансабдорлари устидан жиноят иши қўзғатилган». Қашқадарё прокуратураси мактаб директорларининг сўроқ қилинишига аниқлик киритди

    11.03.2020, 22:13

    Шавкат Мирзиёев «‘Олий Даражали Дўстлик’ орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

    11.03.2020, 21:58

    Ўзбекистонда Россия ва Туркиянинг тиббиёт университетлари филиалларини очиш режалаштирилмоқда

    11.03.2020, 21:42

    Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берди

    11.03.2020, 21:26

    Тошкентдаги 100 га яқин тиббий муассасада электрон тиббий карта жорий этилади

    11.03.2020, 20:56

    Таиланд коронавирус сабабли Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришни тўхтатди

    11.03.2020, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55

    Twitter асосчиси қуёшда юриш вақтини назорат қилувчи Sun Day иловасини тақдим этди

    Технологиялар | 18 июл, 18:52

    Тошкентда ижарадаги уйида “Покер” ўйинларини ташкил этган хорижлик фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:45

    Корея Ўзбекистондан олтита хизмат ити харид қилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.