• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «‘Олий Даражали Дўстлик’ орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «‘Олий Даражали Дўстлик’ орденини таъсис этиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мазкур қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 30 сентябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган.

    Қонунга кўра, «Олий Даражали Дўстлик» Ўзбекистон Республикасининг орденлари таркибига киради. «Олий Даражали Дўстлик» ордени кўкракнинг ўнг томонига ёки орден занжирида тақилади.

    Қонунга илова қилинган «Олий Даражали Дўстлик» ордени тўғрисидаги низомга кўра, орден билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари, халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари тақдирланади.

    Шунингдек, атоқли давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, маънавият, маданият ва спорт соҳаларининг кўзга кўринган улкан намояндалари, инсонпарварлик руҳидаги эзгу ишлари билан ном қозонган меценатлар, бизнес ҳамжамиятининг таниқли вакиллари ҳам мазкур орден билан мукофотланади.

    «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлашда юқорида қайд этилган шахсларнинг Ўзбекистон билан ўзаро дўстлик, ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини барқарор ривожлантиришда, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳал этишда юксак сиёсий ирода намоён этгани, фаол ташаббусларни илгари сургани ва кўп қиррали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга янгича руҳ, чуқур ва амалий мазмун бағишлагани ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдидаги алоҳида эътироф этилган юксак хизматлари инобатга олинади.

    Шунингдек, «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан:

    • Ўзбекистон Республикаси билан чет давлатлари ўртасида ҳар томонлама манфаатли шериклик муносабатларини ривожлантириш, ўзаро ҳурмат ва ишончни кучайтиришдаги шахсий ҳиссаси;
    • хорижий мамлакатларнинг халқлари билан дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида кўрсатган алоҳида хизматлари;
    • умуминсоний ва миллий маънавий қадриятларни, тарихий меросимизни асраб-авайлаш, ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, турли халқлар маданияти ва санъатини янада бойитишдаги фаол иштироки;
    • ташқи иқтисодий фаолиятни кенгайтириш, йирик ижтимоий-иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, инновацион ғоя ва технологияларни яратиш ҳамда турли соҳаларга татбиқ этишда эришган салмоқли натижалари;
    • илм-фан ва маърифат, маданият, санъат ва адабиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларини, шунингдек, инсон капиталини ривожлантириш борасидаги катта ютуқлари;
    • инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ва болаларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлашдаги кўп йиллик ва фидокорона меҳнати;
    • кучли ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, фуқаролик жамияти институтларининг мамлакатимизни демократик янгилашдаги роли ва аҳамиятини ошириш, жамият ва давлат ўртасидаги тизимли ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари;
    • экологик муаммоларни ҳал этиш, сайёрамиз ва мамлакатимизда қулай атроф-муҳитни таъминлаш, инсон генофондини сақлаш, биохилма-хиллик ва табиий бойликларни асраб-авайлаш, ҳозирги ва келгуси авлоднинг экологик хавфсизлиги ҳақида ғамхўрлик қилишга қаратилган кўп йиллик самарали фаолияти;
    • халқаро миқёсдаги улкан жамоатчилик, гуманитар ва хайрия фаолияти учун мукофотланади.
    Мазкур орден билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланиши мумкин. Бунда «Олий Даражали Дўстлик» ордени чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун Ўзбекистон Республикасининг олий давлат мукофоти ҳисобланади.

    Низомга кўра, «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси ҳамда фармони билан амалга оширилади. Орденни ва мукофотлаш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни топшириш Ўзбекистон Президенти томонидан ёки унинг топшириғига биноан бошқа мутасадди раҳбарлар томонидан тантанали вазиятда амалга оширилади.

    Ўзбекистон Президентини «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ташаббуси билан амалга оширилади.

    Низомда қайд этилишича, «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаларини олади, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади.

    Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    11.03.2020, 21:58   Изоҳ (0)   13844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Россия ва Туркиянинг тиббиёт университетлари филиалларини очиш режалаштирилмоқда

    11.03.2020, 21:42

    Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши кураш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига топшириқлар берди

    11.03.2020, 21:26

    Тошкентдаги 100 га яқин тиббий муассасада электрон тиббий карта жорий этилади

    11.03.2020, 20:56

    Таиланд коронавирус сабабли Ўзбекистон фуқаролари учун виза беришни тўхтатди

    11.03.2020, 20:43

    Зоир Мирзаев раҳбарларга қишлоғи учун кутубхона қуриш талабини қўйганди. Биринчи кутубхона Деҳқонободнинг тоғли қишлоғида иш бошлади

    11.03.2020, 20:27

    Ўзбекистонда 1900 дан ортиқ киши коронавирус бўйича тиббий кузатувда турибди. Мамлакатда шу кунгача коронавирус қайд этилмади

    11.03.2020, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.