• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев бир қатор соҳаларга доир лойиҳалар билан танишди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 март, сешанба куни, мамлакат ҳаётининг қатор соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, давлат раҳбарининг шу йил январь ойида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш энг устувор вазифа сифатида белгиланган.

    «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» учун қабул қилинган давлат дастурида 2020 йилда «Рақамли Ўзбекистон—2030» стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Таъкидланишича, дунё ялпи маҳсулотининг 15,5 фоизгача улушини рақамли иқтисодиёт ташкил этмоқда. Сўнгги 15 йил ичида рақамли иқтисодиёт глобал ялпи маҳсулотга нисбатан 2,5 баробар тез ошган.

    Мамлакатда ялпи ички маҳсулот ҳажмини икки баробарга ошириш мақсад қилинган. Бунга эришишда рақамли иқтисодиёт механизмларидан кенг фойдаланиш муҳим ўрин тутади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, кейинги йилларда дунёда «рақамли шаҳар» концепцияси оммалашмоқда. Шу тажрибадан келиб чиқиб, «Рақамли Тошкент» тизимини жорий этиш, уни икки йил давомида синовдан ўтказиб, бошқа ҳудудларга эса тайёр дастурий таъминотларни етказиб бериш режалаштирилмоқда.

    Тақдимотда рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    «Тиббиёт муассасалари паспорти», UzTrans, туристлар ҳисобини юритиш бўйича E-Mehmon ва бошқа ахборот тизимлари мамлакат аҳолиси ҳамда меҳмонларига катта қулайлик яратди, дейилади хабарда.

    Президент 2020 йилда болалар боғчаси, масофавий таълим, шаҳар жамоат транспортлари учун ягона электрон чипта, қурилишни назорат қилиш, электрон тиббиёт картаси каби янги дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича топшириқлар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масалан, электрон тиббиёт картаси жорий этилса, шифокорларнинг қоғоз тўлдиришга кетадиган вақти анча қисқариб, аҳоли билан ишлаши учун кўпроқ имконият бўлади.

    Шу мақсадда Тошкент шаҳридаги 15 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, 11 та кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 62 та поликлиника «Ягона электрон тиббий карта» ва «Электрон поликлиника» ахборот тизимига уланиб, хусусий клиникалар билан интеграция қилинади. Бундай тизим бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам татбиқ этилади.

    Дастурий маҳсулотлар узлуксиз ва самарали ишлаши учун инфратузилма зарурлиги қайд этилар экан, барча давлат муассасаларини юқори тезликда маълумот узатиш тармоғига улаш, замонавий компьютер технологиялари билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аҳоли, айниқса ёшлар орасида рақамли кўникмаларни такомиллаштириш, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш белгиланган.

    Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 600 дан ортиқ соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланган. Аммо ушбу йўналишда қилинаётган ишлар ҳали ҳам етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

    Телекоммуникация инфратузилмаси «рақамли шаҳар» концепциясининг асоси эканлигини ҳисобга олиб, икки йил мобайнида 1,5 мингдан зиёд ижтимоий объектни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди.

    Давлат раҳбари Тошкент шаҳар ҳокимлиги таркибида таълим, тиббиёт, уй-жой коммунал, транспорт, қурилиш, кадастр ва бошқа йўналишлар бўйича алоҳида лойиҳа офислари ташкил этиш зарурлигига эътибор қаратди. Бундай тузилмаларда дастурчилар ҳар бир соҳа мутахассислари билан биргаликда ўша соҳага мос дастурий таъминот яратади, уларни синовдан ўтказиб, ҳаётга татбиқ этади. Зарур ҳолларда бошқа соҳага тегишли дастур билан боғлиқлигини таъминлайди.

    «Рақамли Тошкент» лойиҳасини молиялаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бу жараёнда давлат-хусусий шериклик асосида бизнес доираларнинг фаол иштироки учун шароит яратиш кераклиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Электрон ҳукумат» тизими орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини ошириш, уларни электрон шаклга ўтказиш ишларини жадаллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Давлат раҳбари ижтимоий объектлар қурилишига доир тақдимотлар билан ҳам танишди.

    Президентнинг 2019 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Миллий архив биноси қурилиши учун ишлаб чиқилган янги лойиҳа шулардан бири.

    Миллий архив фонди ўзининг кўлами, ҳажми, ноёблиги жиҳатидан минтақада етакчилардан. Ҳозир бу ерда 1,8 миллион сақлов бирлигидан ортиқ турли даврга оид ҳужжатлар сақланади.

    Қурилиши кўзда тутилган янги архив биноси замонавий архитектура ечимлари ва талабларни тўлиқ ўзида мужассам қилади. Иншоот 1-тоифадаги алоҳида муҳим объектларнинг талаб ва мезонлари асосида барпо этилади. Энг аввало, архив сақловхоналари сиғимини 3 миллион ҳужжатга мос ҳолда ошириш, репозиторий учун жой ташкил этиш, ўқув залини кенгайтириш, тадқиқотчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражада таъминлаш учун замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишга шароитлар яратилади.

    Қолаверса, ушбу лойиҳаларда туризмни ривожлантириш мақсадида хорижий фуқароларни жалб қилган ҳолда архив кўргазмаларини ташкил этиш имкониятлари ҳам кўзда тутилган.

    Тақдим этилган лойиҳада улкан ўқув зали мажмуаси, анжуманлар ва кўргазмалар учун заллар, илмий маълумотлар кутубхонаси ҳамда музей, кинозал, буфет ва музокаралар учун хоналар инобатга олинган.

    Давлат раҳбари Тошкент шаҳрида бунёд этиладиган муҳташам кутубхона, эски шаҳар ҳудудини тарихий кўринишдаги туристик савдо зонасига айтантириш лойиҳалари билан ҳам танишди. Президент мазкур лойиҳаларни янада такомиллаштириш, аҳоли учун кенг қулайликлар яратиш юзасидан ўз тавсияларини берди.

    Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексларининг намунавий лойиҳалари тақдимот қилинди. Маълумки, давлат раҳбарининг 2020 йил 18 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида Маҳалла маркази мажмуаларини қуриш кўрсатиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, лойиҳаларда инновацион технологиялардан, арзон, энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш назарда тутилган. Уларни давлат-хусусий шерикликнинг шартлари асосида пухта, сифатли ва намунавий лойиҳалар асосида қуриш белгиланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда барпо этиладиган ушбу комплексларнинг намунавий лойиҳалари билан яқиндан танишиб ўз кўрсатмаларини берди.

    Шунингдек, ички ишлар органларининг ташкилий тизимини ислоҳ қилишга, шу жумладан, мамлакат миқёсида ва туманлар кесимида куч ва воситаларни бошқаришнинг янги механизмларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

    Ички ишлар органлари бошқарув тизимидаги қатор раҳбарлик лавозимларини оптималлаштириш бўйича таклифлар билдирилди. Бу ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида кундалик фаолиятни самарали ташкил этиш учун қулай шароитлар яратади.

    Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ишининг натижалари муҳокама қилиниб, 2020 йилда пойтахтда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада оширишнинг асосий концептуал йўналишлари тўғрисида ахборот берилди.

    Ушбу янги тартиб ички ишлар органлари хизмат ва бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш, мавжуд бюрократия ҳолатларини қисқартириш, жойларда шахсий таркибни бошқариш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни босқичма-босқич яратиш мақсадида жорий этилмоқда.

    10.03.2020, 22:54   Изоҳ (0)   17158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳалқа тобора қисқармоқда». Соғлиқни сақлаш вазири коронавирус хавфи тўғрисида гапирди

    10.03.2020, 21:53

    «Инсон 20 йилдан кейин ҳам шу юртда президент бўлишини аниқ билса, режали, тўғри қарорлар чиқаради». Твиттеристон, 10 март дайжести

    10.03.2020, 21:37

    Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган «Зиёрат туризми ҳафталиги» коронавирус сабабли қолдирилди

    10.03.2020, 21:21

    Ўзбекистонда коронавирус бўйича ўтказилган 1760 та лаборатория таҳлилининг бирортасида ҳам вирус аниқланмади

    10.03.2020, 20:52

    Элмира Боситхонова: Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида нималаргадир улгурдим, нималаргадир кучим етмади

    10.03.2020, 20:36

    Ўзбекистонда 1 апрелдан мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши ошади

    10.03.2020, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.