Ўзбекистонда 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, маошларнинг оширилиши Вазирлар Маҳкамасининг 9 мартдаги «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ушбу ҳудуддаги боғчалар сонидан келиб чиқиб, I, II ва III гуруҳларга ажратилади. Шу асосда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилади.
Қарор билан киритилган ўзгартиришларга асосан, давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ўзгарди.
Аввалроқ Ўзбекистонда бошланғич таълимга мажбурий бир йил қўшилиши ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 майдан боғча пули ошади.
Изоҳ (0)