• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Хитой коронавируси бўйича 10 мартнинг асосий хабарлари

    Касалланган ва вафот

    Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мамлакатда сўнгги бир сутка ичида 19 киши коронавирус билан касаллангани ҳақида маълум қилди. Вирусни юқтириб олганларнинг 17 нафари Хубэй провинциясидан, Пекин ва Гуандунда ҳам икки киши вирусни юқтириб олган. Охирги бир сутка ичида 17 киши коронавирус оқибатида вафот этган. Уларнинг барчаси — Хубэй аҳолиси.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Эпидемия бошланганидан буён Хитойда 80 754 киши касалликка чалинган бўлиб, уларнинг 3136 нафари вафот этган. 59 897 нафар бемор даволанишга муваффақ бўлган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё бўйлаб 112 427 киши коронавирус билан касалланган. Даволанишга муваффақ бўлганлар сони эса 63 578 кишини ташкил этмоқда. Хитойдан ташқарида касаллик қурбонлари энг кўп Италия (463), Эрон (237), Жанубий Корея (51), АҚШ (24) ва Францияда (19) қайд этилган.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ижтимоий тармоқларда «Ўртоқлар, бизга, 16-касалхонага иккита коронавирус келди, эҳтиётларингни қилинглар, Тошкентда жуда кўпайиб кетган коронавирус, лекин буни яширишяпти. Икки қават ниқоб тақинглар, кўзларингга кўзойнак тақинглар, чунки коронавирус кўзнинг шиллиқ қаватидан юқади», — деган аудиохабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, ушбу маълумот ҳақиқатга зид.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тошкентда 23—25 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Tashkent Law Spring II халқаро юридик форуми коронавирус сабабли кейинга қолдирилди. Форум ташкилий қўмитасининг маълум қилишича, бундай қарор форум қатнашчилари, шу жумладан, хорижий меҳмонлар ва Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонга коронавирус кириб келмагани маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, агар касаллик мамлакат ҳудудида қайд этиладиган бўлса, унга қарши кураш учун дори воситаларининг захираси, шунингдек, профилактика бўйича имкониятлар етарли.

    Россияда коронавирус юқтириб олиш имконини нолга тенг деб баҳолаган эксперт Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

    Фото: «Spid.Center»

    Фото: «Spid.Center»

    Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли қарийб 800 нафар ҳайдовчининг «Лутфобод» ва «Сарахс» чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетганига икки ҳафтадан ошди. Марказий Осиёга Эрон орқали товар олиб борувчи ҳайдовчилар Туркманистон ўз ҳудудига коронавирус кириб келишидан қўрқиб, 23 февраль куни чегараларни ёпиб қўйганидан кейин қолиб кетганди. Чегарада қолиб кетганлар орасида 11 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Улар Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб, видеомурожаат  йўллаганди. Ўзбекистон ТИВ ҳам бу маълумотни тасдиқлаб, Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб келаётганини маълум қилган.

    Жаҳондаги вазият

    Сингапурда шифокорлар янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида юзага келаётган касалликнинг янги белгиларини аниқлади.

    COVID-19 коронавируси билан касалланганлар сони борган сари кўпайиб бормоқда, бу ҳолат эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инфекциянинг дунё миқёсида тарқалиши ҳамда пандемияга айланиши мумкинлигини маълум қилди.

    Фото: UPI

    Фото: UPI

    Италия бош вазири Жузеппе Конте коронавируснинг кенг тарқалаши сабаб мамлакатда барча спорт мусобақалари, шу жумладан, футбол бўйича А Серия баҳслари ҳам тўхтатиб қўйилганини маълум қилди.

    Энди вақт йўқ. Рақамлар касаллик юқтириб олганлар сони ошиб кетганини кўрсатиб турибди, ўлимлар сони кўпайди. Биз бутун Италия учун бирор нимани қурбонлик қилишга мажбурмиз. Мана нима учун бундай оғир чоралар кўрмоқдамиз. А Серия ва барча спорт мусобақалари вақтинча тўхтатилади. Мухлислар буни қабул қилиши керак.

    Жузеппе Конте, Италия бош вазири 

    Италияда барча оммавий тадбирлар бекор қилиниб, фуқароларга уйдан чиқмаслик тавсия этилди. Иш эҳтиёжлари, оилавий ёки соғлиқни сақлаш муаммоларини ҳал қилиш учун истисно бўлиши мумкин. Муниципалитетлар ўртасида ҳаракатланиш учун махсус ҳужжат талаб қилинади.

    Шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) коронавирус сабаб март ва апрель ойларида ўтказиладиган барча лицензион мусобақаларни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилди.

    Тожикистонда коронавирус ҳақида миш-миш тарқатиб, халқ орасида ваҳима уйғотганлар қидирилмоқда. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги коронавирус ҳақида асоссиз миш-мишларни тарқатганларни топиш ва уларни жавобгарликка тортишга ваъда берди.

    Исроил ҳукумати мамлакатга кирувчи барчани карантинга жойлаштириш бўйича қарор қабул қилди. Ҳукумат қарорига кўра, хориждан келаётган Исроил фуқаролари 10 мартдан карантинга жойлаштирилиши керак, қолган мамлакат фуқароларига эса ушбу янгилик 72 соатдан сўнг тааллуқли бўлади.

    Фото: Global Look Press

    Фото: Global Look Press

    Хитойнинг Фуцзянь провинциясидаги Цюаньчжоу шаҳрида меҳмонхона қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди, яна 12 киши бедарак йўқолгани айтилмоқда. 7 қаватли меҳмонхона 7 март, шанба куни, қулаган эди. Эртаси куни вайроналар остидан 50 киши чиқариб олинган. Расмий маълумотларга кўра, вайроналар остида 70 киши бор. 80 ўринга мўлжалланган ушбу меҳмонхона 2018 йилда очилган бўлиб, COVID-19 коронавирус инфекцияси эпидемияси сабаб 2020 йилда карантин марказига айлантирилган эди.

    Ҳар куни кечқурун фақат битта хабар жўнатамиз. «Дарё» оқшоми — кун давомида рўй берган барча воқеа-ҳодисалар дайжести Telegram-канали: @daryooqshomi

    10.03.2020, 21:07   Изоҳ (0)   111143
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус бўйича ўтказилган 1760 та лаборатория таҳлилининг бирортасида ҳам вирус аниқланмади

    10.03.2020, 20:52

    Элмира Боситхонова: Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида нималаргадир улгурдим, нималаргадир кучим етмади

    10.03.2020, 20:36

    Ўзбекистонда 1 апрелдан мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши ошади

    10.03.2020, 20:20

    Маҳалла вазири Раҳмат Маматов: Бундан кейин ҳоким ер ажратишда маҳалла билан келишиши керак

    10.03.2020, 20:06

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 11 март куни ёғингарчилик бўлиши мумкин

    10.03.2020, 19:51

    Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирусни яшириш имконсизлигини айтди

    10.03.2020, 19:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.