Facebook асосчиси Марк Цукерберг ижтимоий тармоқ фуқароларни коронавирус эпидемияси ҳақида хабардор қилиш юзасидан соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ва давлат ташкилотларига фаол ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Цукербергнинг таъкидлашича, Facebook миллий соғлиқни сақлаш вазирликлари, Жаҳон соғлиқни сақаш ташкилоти (ЖССТ) ва UNICEF билан ушбу ташкилотлар фойдаланувчиларни коронавирус эпидемияси ҳақида хабардор қила олиши учун ҳамкорликда ишламоқда. Бунинг учун компания уларга чекланмаган миқдорда реклама учун жойларни таклиф этмоқда.
«Биз ЖССТга улар истаганича реклама эълонларини бериш имкониятини таклиф этамиз, бошқа томондан ҳам қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Биз, шунингдек, бошқа ташкилотларни ҳам қўллаб-қувватлаймиз ва уларга ҳам миллионлаб реклама майдонларини тақдим этамиз», — дейди Facebook раҳбари.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Хитойдан ташқари коронавирус қайд этилган давлатлар сони 64 тага етди. Умумий ҳисобда дунёда 90 370 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 80 174 нафари Хитойда. Касалликка чалинганлар сони бўйича Хитойдан кейинги ўринларда Жанубий Корея (4335), Италия (2036) ва Эрон (1501) бормоқда.
Изоҳ (0)