3—11 март кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания минтақалари боксчилари учун Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берадиган мусобақа ташкил этилади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ таркиби расман маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади:
- -52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
- -57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
- -63 кг: Элнур Абдураимов
- -69 кг: Бобоусмон Батуров
- -75 кг: Фанат Қаҳрамонов
- -81 кг: Дилшодбек Рўзметов
- -91 кг: Санжар Турсунов
- +91 кг: Баҳодир Жалолов