Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Бош прокуратура матбуот хизматидан маълум қилишларича, Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосари Қозоғистондаги олий ўқув юртларидан бирида ўқиётган талабанинг ўқишини Самарқанд иқтисодиёт институтига кўчириш эвазига 4000 доллари олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд иқтисодиёт институти декан ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)