АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тинчлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Қатар пойтахти Доҳада келишувни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод ҳамда «Толибон» етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар имзолади.

Келишувга кўра, Вашингтон, унинг иттифоқдошлари ва коалиция 135 кун ичида АҚШнинг Афғонистондаги контингентини 8600 кишига тушириш, шунингдек, коалиция ва иттифоқдошларнинг қўшинлари сонини ҳам пропорсионал тарзда камайтириш ҳамда бешта ҳарбий базадан олиб чиқиши керак.

Бундан ташқари, Вашингтон ва унинг иттифоқдошлари агар «Толибон» ўзига юклатилган мажбуриятларга амал қилса, кейинги 9,5 ой ичида қўшиннинг қолган қисмини ҳам олиб чиқишга тайёрлигини билдирди.