Ўтган 2019 йил давомида жами 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан. Шунингдек, 11 нафар ўзбекистонлик эркак Туркия фуқароларига уйланган. Бу ҳақда Туркия статистика ташкилоти томонидан маълум қилинди.

Фото: «Zamin.uz»

Маълумотларга кўра, 2019 йилда Туркияда 23264 нафар чет эллик аёл ва қиз туркиялик эркакларга турмушга чиққан. Бунда чет эллик келинлар сони ошган, аммо чет эллик куёвлар сони ўзгаришсиз қолган.

Ўтган йили Туркияда умумий 541424 та жуфтлик турмуш қурган. Статистика маълумотларига кўра, 2019 йил чет эллик келинлар сони чет эллик куёвлар сонига нисабатан ортган.

Ўтган йилда хориждан Туркияга келин бўлиб тушганлар 23264 нафар бўлиб, бу умумий келинлар сонига нисбатан 4,3 фоизни ташкил этди. Хориждан Туркияга куёв бўлганлар эса 4580 нафар бўлиб, умумий куёвлар сонининг 0,8 фоизни ташкил қилади.