Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновлари 2020 йилнинг 27 февралидан бошлаб вақтинчалик тўхтатди. Бунга 25 та давлат, жумладан Ўзбекистондан келган турист ва зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириши вақтинчалик ман этилгани сабаб бўлган. Саудия ҳукумати ушбу қарорни мамлакат COVID-19 коронавируси тарқалишининг хавфини олдини олиш зарурлиги билан изоҳлаган.
Uzbekistan Airways томонидан қисқа вақт ичида Ўзбекистон фуқароларига Саудия Арабистонидан қайтиб келиши учун бир нечта қатновлар амалга оширилади.
Қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 71-240-39-33 телефон рақамига ёки 78-140-02-00 орқали авиакомпаниянинг ягона алоқа марказига мурожаат қилишингизни сўраймиз, дейилган авиакомпания хабарида.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири коронавирус муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сеулдан келган йўловчиларнинг изоляцияси бўйича маълумот берди
- Маккадаги ниқоб таққан зиёратчилар, ҳароратни ўлчовчи робот, ёнган дарахтдан чиққан куртак. 27 февралнинг энг қизиқарли суратлари
- Давлат туризм қўмитаси Ўзбекистонни коронавирусдан холи мамлакат сифатида тарғиб қилмоқчи
Изоҳ (0)