Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал дастлабки баҳсида «Челси» ва «Бавария» жамоалари 25 февраль, сешанба куни ўзаро баҳс юритди.
Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида кечган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Иккинчи бўлим дебютида Серж Гнабри уч дақиқа ичида дублни расмийлаштирди.
76-дақиқада Дэвиснинг узатмасидан кейин Роберт Левандовски бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олган ҳолда ҳисобни йирик кўкринишга олиб келди.
Ўйин якунланиши арафасида Маркос Алонсо вазиятларнинг бирида Левандовскининг юзига қўли билан зарба бериб юборди ва тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.
Шу тариқа немис клуби 18 март куни кечадиган ўйин олдидан масалани деярли хал қилиб қўйди.
ЕЧЛ
1/8 финал, илк ўйин
25 февраль, сешанба
«Челси»—«Бавария» 0:3
Голлар: 0:1 — 51 Гнабри, 0:2 — 54 Гнабри, 0:3 — 76 Левандовски.«Челси»: Кабальеро, Алонсо, Рюдигер, Кристенсен, Жеймс, Баркли (Виллиан, 61), Жоржиньо, Маунт, Ковачич, Аспиликуэта (Педро, 73), Жиру (Абраҳам, 61).
«Бавария»: Нойер, Боатенг, Алаба, Павар, Киммих, Гнабри (Толиссо, 85), Дэвис, Алькантара (Горетцка, 90), Коман (Коутиньо, 66), Левандовски, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Алькантара (45), Жоржиньо (49), Киммих (49).
Четлатиш: Алонсо (83).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)