«Пулни қандай сақлаш фойдалироқ: сўмда ёки долларда?» — Бу савол кўп йиллар давомида барча ўзбекларни ташвишга солмоқда. Бу саволга мутлақ тўғри жавоб топилганга ўхшайди.
«Баъзи одамлар ҳали ҳам курслар ўзгаришидан қўрқиб, омонатга пул қўйишдан қўрқишади. Аммо нақд пулни тежайдиганлар аслида инфляция туфайли пул йўқотмоқдалар. Биз одамлар ишончга муҳтожлигини англадик ва омонатчиларни ҳар қандай хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш йўлини топдик», — дейди Одил Пўлатов «Капиталбанк»нинг Чакана банк бўлими бошқарувчисининг ўринбосари.
Йирик сармоядорлар ўз пулларини қандай ҳимоя қилишни яхши билади: уларни бир вақтнинг ўзида бир нечта турли хил валюталарда сақлашади. Бу «ҳеджинг» ёки «рискни суғурталаш» деб аталади. Агар валюталардан бири заифлашса, инвестор кўп нарсани йўқотмайди. Яъни, «ҳеджинг» валюта бозоридаги салбий ўзгаришлардан ҳимоя қилади. Яқин вақтларга қадар, «Капиталбанк» рискни ҳимоя қилиш асосида ишлайдиган «Доим фойдада» янги маҳсулотини чиқаргунга қадар, бу оддий одамлар фойдалана олмайдиган хизмат эди.
«Доим фойдада» — бу 3 ойгача бўлган омонат. Сиз банкка келиб, ўз омонатингизни АҚШ долларида қўясиз. Айни пайтда сизнинг пулингиз ҳозирги айирбошлаш курси бўйича сўмга айлантирилади ва бир вақтнинг ўзида иккита валютада: АҚШ долларида ва ўзбек сўмида сақланади. Бошқача қилиб айтганда, омонат қўйилганда риск «ҳеджинг»и юз беради. Омонат муддати тугагандан сўнг, уни қайси валютада олишни танлашингиз мумкин. Шу вақт ичида доллар кўтарилганми ёки ўзбек сўми мустаҳкамланганми, сиз ўзингиз учун қайси келишув фойдали бўлишини ўзингиз ҳал қиласиз.
Омонат қўйилган пайтдаги курс бўйича пулларни сўмда йиллик 20% билан олинг ёки долларда йиллик 5% билан, қандай бўлмасин сиз доимо фойдадасиз.
Ва сақлаш масаласини «мавсумий долзарблиги» энди ошмоқда — баҳорда Ўзбекистонга кўплаб ватандошларимиз ишлайдиган Россия ва Қозоғистондан пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада ошади.
Маълумот учун, оддий ва тезкор пул ўтказиш учун «Капиталбанк»нинг барча офислари «Золотая Корона» тизимида ишлай бошлади. Минимал ҳужжатлар тўплами билан ҳар бир амалиёт учун 10,000 долларгача пул ўтказишингиз мумкин — пул ўтказмаларидан фойдаланиш учун ёнингизда паспортингиз бўлса бас.
Изоҳ (0)