Saif-Optima кўз клиникаси соҳага оид семинарларни мунтазам ўтказади, ҳамда хорижлик мутахассисларни клиник тажриба билан алмашиш учун таклиф этади. 21 ноябрь куни клиника жамоаси Италиядан келган меҳмон – «Адаптика» компанияси мутахассиси Давиде Мадалоссони мамнуният билан кутиб олди.
Saif-Optima кўз клиникасининг офтолмолог шифокорлари 2WIN контактсиз кўриш анализаторини амалиётга татбиқ қилгани италиялик мутахассиснинг ташрифига сабаб бўлди. Мазкур асбобдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун, мутахассис улар учун «Тиббий амалиётда 2WIN рефрактометрининг қўлланилиши» мавзусида тақдимот ва амалий машғулотлар ўтказди. Маъруза болаларга ташхис қўйишнинг замонавий усулларини қўллаш масаласига бағишланди.
Kaleidos жамланмасидаги 2WIN бинокуляр рефрактометри – дунёда ўхшаши йўқ асбоб. Saif-Optima’да ундан миопия, гиперметропия, астигматизм, ғилайлик ва кўриш билан боғлиқ бошқа нуқсонларни аниқлаш мақсадида муваффақиятли фойдаланилмоқда. Мазкур ноёб ускуна болаларда 6 ойдан бошлаб оптик ўзгаришларни аниқлаш ва кўзойнак ёки контак линза таққан беморлардан кўрсатмалар олиш имконини беради.
Шунингдек, 22 ноябрь куни Saif-Optima болалар бўлинмаси шифокорлари Давиде Мадалоссо билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 166-мактабнинг 8 та 1-синф ўқувчилари орасида кўриш қобилиятини бепул тиббий кўрикдан ўтказди. Текширувнинг 2WIN Kaleidos ускунасида амалга оширилиши клиника шифокорларига 4 соат ичида 250 нафар болани скринингдан ўтказиш ва кўрикнинг ишончли натижаларини олиш имконини берди.
2WIN рефрактометри ҳақида батафсил расмий сайти http://saif-optima.uz/pages/8 орқали билиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)