Замонавий гаджетларнинг мақсади — фойдаланувчиларнинг ҳаётини иложи борича соддалаштиришдир, шунингдек, керакли маълумотларга тез эга бўлишни таъминлашдир. Бироқ бугунги кунда мобил телефонларнинг асосий мақсади, илгари бўлгани каби, мулоқотдир. Шунинг учун Telegram каби мессенжерлар жуда оммабоп ва фойдали бўлиши мумкин.
Telegram’да биз жуда кўп керакли ва муҳим нарсаларни қила оламиз, жумладан, харидларни тўлаш, озиқ-овқат ва товарларни буюртма қилиш, билим олиш ва ҳоказо. Мулоқотни тўхтатмасдан фойдали Telegram-ботлардан фойдаланишимиз мумкин.
Click компанияси фойдаланувчиларнинг энг замонавий тўлов воситаларига осон киришини таъминлашга интилади.
Click (@clickuz) Telegram боти нималар қилиши мумкин?
Картадан картага пул ўтказиш осон! «Ўтказмалар» бўлими. Бу ерда иловада бўлгани каби қайси картадан пул ўтказиш, қабул қилувчининг карта рақами ёки телефонингиздаги контактлардан кераклисини танлашингиз мумкин.
Ундан ҳам осон йўли бор. Дўстингиз билан шахсий суҳбат ичида @Clickuz «сумма» буйруғини теринг, сўнгра ПИН-кодингизни терсангиз бас, энди дўстингизга ўтказмани дарҳол суҳбатда қабул қилиш қолади.
Хизматлар учун тўловлар (телефон, кумминал хизматлари ва бошқалар) – осон!
Керакли бўлимни танланг, маълумотларни киритинг ва «тўлов» тугмасини босинг.
Жойлардаги тўлов ҳам осон! QR коди билан расм юборинг ёки USSD’ни теринг (тўлов жойларида ушбу маълумот билан стендларимизни осонгина топишингиз мумкин). Тўлов бир неча сония ичида амалга оширилади.
Ботда сиз тўловни қабул қилишни буюртма қилишингиз ёки юклаб олишингиз, балансни, тўлов тарихини ва яна кўп нарсаларни билиб олишингиз мумкин.
@clickuz’да рўйхатдан ўтинг ва хизматларнинг барча имкониятларидан фойдаланинг.
Бу ҳар доим алоқада бўладиган сифатли ёрдамчингиз. Агар сиз илованинг фаол фойдаланувчиси бўлсангиз, Click Evolution’ни юклаб олинг ва тўловларни одатий тарзда амалга оширинг.
Click’нинг барча янгиликларини бизнинг Telegram каналида ўқинг: https://t.me/click_uz.
Ижтимоий тармоқларда:
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)