Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган Эроннинг «Сепахон» ва Саудия Арабистонининг «Ан-Насср» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкентда ўтказилади.
Учрашув 3 март куни «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерациясига таяниб Алишер Никимбаев хабар берди.
Маълумот учун Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари 2016 йилнинг январида юзага келган сиёсий можаро сабаб беш йилдан буён ўзаро ўйинларни нейтрал майдонда ўтказишга мажбур бўлмоқда.
Мазкур мамлакатлар клублари ўртасидаги қарама-қаршилик Ўзбекистонда илк бор ўтказилади. Бунга қадар жамоалар фақат араб мамлакатларида ўйин ўтказган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)