20 февраль, пайшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Милан, Италия

Мода ҳафталигидаги моделлар Moncler’нинг куз—қиҳ коллекциясини намойиш этмоқда.

Фото: Getty Images

Пекин, Хитой

Сотувчи харидор билан контакт қилмаслик учун парда пиширилган булочкаларни қия ўрнатилган тахтача орқали тушириб юбормоқда. Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони камайиб бормоқда.

Фото: Getty Images

Анқара, Туркия

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи ниҳоясига етди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Франкфурт, Германия

Суд экспертлари Ханауда содир бўлган отишмада шикастланган машинани текширмоқда. Чилимхоналардаги отишма оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Кейинроқ полиция отишмани уюштиришда гумонланаётган 43 ёшли немиснинг квартирасидан унинг жасадини топди. Квартирадан шунингдек қотилликда гумонланувчининг онасининг жасади ҳам топилган.

Фото: Reuters

Неаполь, Италия

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳайкалчалари Неаполда энг харидоргир бўлиб турибди.

Фото: AP Photo

Палм Спрингс, АҚШ

Дональд Трамп тарафдорлари билан суҳбатлашмоқда.

Фото: Getty Images

Олтой, Хитой

Ҳимоя ниқобларидаги полициячилар Шинжоннинг олис ҳудудларидаги аҳолини коронавирусдан хабардор қилиш учун от чоптириб кетмоқда.

Фото: Getty Images

Лондон, Буюк Британия

Шифокорлар 53 ёшли Дагмар Тёрнернинг миясидаги ўсимтани олиб ташламоқда. Операция вақтида оркестрда ишловчи Тёрнер скрипка чалиб турди.

Фото: Reuters

Харьков, Украина

Тиббиёт ходими коронавирус тарқалган Хитойдан эвакуация қилинган украиналиклар келишини кутмоқда.

Фото: Reuters

Катманду, Непал

Пашупатинатх ибодатхонасида китоб ўқиётган эркак.

Фото: Shutterstock

Магадан, Россия

Магадандан учган Ан-2 хусусий самолёти учиш-қўниш йўлагидан унча узоқ бўлмаган масофада қаттиқ қўнишни амалга оширди. Беш киши шифохонага ётқизилди.

Фото: «ТАСС»

Тенерифе, Испания

Тенерифедаги Санта-Крус шаҳрида анъанавий карнавал бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Токио, Япония

Дизайн кўргазмасидаги рассом Шигеки Мацуяманинг инсталляцияси.

Фото: EPA

Алеппо, Сурия

Самолёт ойнасидан кўриниб турган Алепподаги тарихий қўрғон. Алепподаги халқаро аэропорти фаолияти бир неча йиллик танаффусдан сўнг қайта тикланди.

Фото: Reuters

Вена, Австрия

Венадаги опера бали арафасида уюштирилган матбуот анжуманида иштирок этаётган актриса Орнелла Мути.

Фото: Reuters

Камчатка, Россия

Ит қўшилган чаналар пойгаси иштирокчилари.

Фото: «ТАСС»

Чўлистон, Покистон

Чўлистонда ўтказилаётган раллига келган, кабутарни ёдга солувчи рикша.

Фото: Reuters

Чаноққалъа, Туркия

Чаноққалъада 1915 йилда бўлган жангдаги ғалаба шарафига қурилаётган кўприк битганидан сўнг дунёдаги энг узун осма кўприк бўлади.

Фото: Getty Images

Нисеко, Япония

Хоккайдо тоғ-чанғи курортидаги сноубордчи. Гонконгдан келган спортчининг сўзларига кўра, қор бу йил жуда ҳар доимгидан анча кам ёққан.

Фото: AP Photo

Ҳиндистон

Ҳиндистонда АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.

Фото: «ТАСС»

Янгон, Мьянма

Янгон марказидаги 12 қаватли бинода юз берган ёнғиндан 16 киши жабрланди.

Фото: Reuters