• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янги Ўзбекистоннинг янги парламентидан нималар кутиш керак? Эксперт Баҳром Ражабовнинг прогнозлари

    Сиёсий иқтисодиётчи, Япониянинг Цукуба университетида ижтимоий инновациялар бўйича PhD ёқлаган эксперт Баҳром Ражабов «Дарё» учун тайёрлаган тадқиқотида янги ўзбек парламентининг шаклланиши ва дастлабки қадамларини таҳлил қилиб, унинг салоҳияти ва келажаги ҳақида хулосаларини беради.

    Фото: Баҳром Ражабов

    Фото: Баҳром Ражабов

    Кириш

    Ҳеч кимга сир эмас, авваллари халқ ичида парламент сайловлари унчалик жиддий қабул қилинмас, сайловлардаги иштирок ва партиялар ҳақида жамиятимизда йиллар давомида скепсис мавжуд эди. Олий мажлисга эса кўпроқ иммитацион, реал сиёсий кучга эга бўлмаган орган деб қараларди. Келинг, скепсисдан бироз четлашиб, Ўзбекистонда ҳукумат ўзгарганидан сўнг, 2019 йили ўтказилган сайловнинг аввалги сайловлардан фарқи бўлдими, йўқми, бир таҳлил қилиб кўрамиз. Материал 2019 йил 22 декабрдаги сайлов қандай ўтганининг, унинг натижасида ташкил этилган парламентнинг илк қадамларининг, ундан нимани кутиш мумкин ва мумкин эмаслигининг таҳлилига бағишланади.

    Сайлов қандай ўтказилди?

    Нима ўзгарди?

    Бу галги парламент сайлови миллий қонунчиликка бир қатор ўзгаришлар киритилганидан кейин бўлиб ўтди. Масалан, ўнлаб сайлов жараёнига тегишли қонунлар қайта кўриб чиқилиб, улар ўрнига ягона Сайлов кодекси жорий этилди. Нодавлат ташкилотлар, маҳалла вакилларининг кузатувчи сифатида иштироки таъминланди ҳамда улар сайлов участкаси аъзолари ва чегараларини белгилашда иштирок этиши мумкин бўлди. Шу билан бир қаторда, қамоқхонадаги ёки ҳибсга олинган, аммо ижтимоий хавф туғдирмаётган шахслар сайловда қатнашиши таъминланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яна бир сезиларли ўзгариш парламентниг қуйи палатасида экологик ҳаракатга ажратилган квота олиб ташланиши ва 150 депутат тўғридан-тўғри сайланиши бўлди. Қолаверса, ОАВда жуда кўп марта таъкидланганидек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси (ДИИҲБ) тўлақонли миссияси ҳамда ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси иштирок этгани сайловга ва Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларга катта қизиқиш билдирди. Сайлов кунлари Европа мамлакатларидан кўплаб сиёсатчилар ва парламент аъзолари делегация таркибида Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бундан ташқари, МДҲ делегацияси, ШХТ ва бошқа қатор халқаро кузатувчилар делегациялари Ўзбекистонга келди.

    Мамлакатда фаолият олиб бораётган элчихоналар ва халқаро ташкилот ходимлари ҳам сайловда кузатувчи сифатида иштирок этишига йўл очиб берилди.

    Шуни айтиш жоизки, фақатгина ЙХҲТ/ДИИҲБ сайлов давомида мутлақ мустақил кузатувни амалга оширади. Ушбу ташкилотнинг Ўзбекистонга жўнатилган иккинчи тўлақонли миссияси (биринчиси 2016 йилги Президент сайловига жўнатилганди) айнан Олий Мажлис сайлови қандай ўтганини кузатди. Шу билан бирга, кузатувчилар миссияси бу галги сайловда ўз вакилларини Ўзбекистоннинг барча вилоятларига жўнатишга қарор қилди. Бу, аввало, ҳукуматнинг очиқроқ сиёсат олиб боришига, сайлов шаффоф бўлишига ижобий таъсир ўтказди. Қолаверса, қўшни мамлакатлар, хусусан Афғонистон билан муносабатлар янада яхшилангани, хавфсизлик чоралари кўрилгани сабаб Сурхондарё вилоятига ҳам халқаро кузатувчиларни юбориш шароити яратилди.

    Умуман олганда, Ўзбекистон ва ЙХҲТ/ДИИҲБ ўртасидаги муносабатлар мобайнида Ўзбекистон 2016 йилги Президент сайловидан сўнг илк бор миссия вакиллари мамлакатга қайта ташриф буюришини ва миссия билдирган тавсияларни кўриб чиқиб, амалиётга киритишда кўмаклашишини сўради. Буларнинг барчаси сайловолди ижобий фон яратилишига хизмат қилди. Аммо бу «Сайловлар» ҳикоясининг бир қисми холос.

    Нима ўзгармади?

    Халқаро кузатувчиларнинг парламент сайловлари бўлиб ўтаётган жараёнга, қонунчиликдаги ўзгаришларга ва умуман сайловлар ўтган муҳитга хилма-хил, баъзида эса бир-бирига тескари баҳолари кузатилди. Бу бир томондан табиий ҳол бўлса, бошқа тарафдан бир-бирига қарама-қаршилик инсонда турли саволлар, шубҳалар уйғотиши мумкин. Аслида ким қандай қилиб кузатувлар олиб борди?

    Субъектив баҳолаш ва инсон факторини ушбу жараёндан олиб ташлаш учун методика керак, албатта. Юқорида такидлаганимдек, ЙХҲТ/ДИИҲБда ушбу методика мавжуд ва синалган. МДҲ, ШҲТ ёхуд бошқа кузатувчиларда бундай методикани учратмаганман. Агар халқаро кузатувчиларнинг сайловга бағишланган оралиқ назоратларига эътибор қаратсак, кўпчилиги сайлов муайян жиддий хатоларсиз ўтганини айтди. Фақатгина ЙХҲТ/ДИИҲБ миссияси ўз оралиқ ҳисоботида батафсил равишда баъзи муаммо ва камчиликларни айтиб ўтди.

    Фото: Материал муаллифи ДИИҲБ миссияси раҳбари Тана де Зулуета билан

    Фото: Материал муаллифи ДИИҲБ миссияси раҳбари Тана де Зулуета билан

    Сайлов кампаниясида бир қанча янгиликлар жорий этилди. Масалан, теледебатлар вазиятни, аввалгидан фарқли ўлароқ, жонлантира олди. Умуман олганда, депутатларнинг дебатларда, телекўрсатувларда иштирокини эслаш қийин эди. Бу сафар ҳолат ўзгарди. Номзодлар, партия раҳбарлари турли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муаммоларга қандай қарашини айта бошлади, бу жавоблар эса жамиятда турли баҳсларни келтириб чиқарди. Халқаро кузатувчилар сиёсий жонланиш рўй бераётганини таъкидлаган бўлса-да, бир қатор камчиликлар, ва ҳамон ўзгармаган жабҳалар ҳам йўқ эмас. Масалан, сайлов кампанияси тор доираларда қизиқиш уйғотгани (ҳисобот, 15-бет), сайловчилар билан учрашиш имконияти фақатгина рухсат олинганидан сўнг амалга оширилиши мумкинлиги, кампания давлат бюджети ҳисобидан ўтгани, бу пул номзодлага етишмаслиги, аммо бошқа манбалардан (масалан, сиёсий партияни қўллаб-қувватламоқчи бўлган фуқаролардан) маблағ олиш мумкин эмаслиги айтиб ўтилди (13-бет). Сайлов ўтказиш учун давлат ажратадиган маблағ ҳажми тахминан 8,12 миллиард сўм бўлган. Шунда ҳар бир партия учун тахминан 1,62 миллиард сўмдан тўғри келган (14-бет).

    Сиёсий партиялар кампания жараёнида сиёсий рақибларининг сиёсий платформаларини деярли танқид қилмади, президент сиёсатини тўлиқ қўллаб-қувватлашини такрор-такрор айтди. Сиёсий рақобат кўзга ташланмади, кўпроқ анъанавий электоратларига мурожаат этиб, асосан ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни кўтаришди. Сиёсий масалалар эса четда қолиб кетди. Шу сабаб сайлов маълум сценарий асосида ўтган деган фикрлар янгради.

    Ижроия ҳокимияти ўта кучли бўлган Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечиш бирламчи вазифа сифатида турибди, ундан сўнг ҳокимият вакилларида демократик ва сиёсий ислоҳотлар амалга оширилиши керак деган фикр ҳам йўқ эмас. Демак, сиёсий тадбир бўлмиш парламент сайловида айнан иқтисодий ва ижтимоий масалаларга эътибор берилгани ҳам бежиз эмас ва ижроия ҳокимиятининг ёндашувига тўлиқ мос келиб турибди. Кузатувчилар сайлов муҳити ва жараёни ҳақида тўплаган маълумотлари ҳам сценарий бўлгани рост бўлиши мумкинлигини қисман тасдиқлайди.

    Сайловда халқаро кузатувчилар эътибор қаратган яна бир факт – мустақил номзодларнинг йўқлиги. Аслида бу ЙХҲТ/ДИИҲБнинг Ўзбекистонга олдин ҳам айтиб ўтган тавсияларидан бири. Норасмий манбаларга кўра, Ўзбекистонда аввал мавжуд бўлган мустақил номзодлар институти кейинчалик сайлов жараёнидан олиб ташлангани сабаби мустақил номзодлар йилдан йилга кам овоз тўплагани деб кўрсатилган. Марказий сайлов комиссиясидан олинган хабарларга кўра эса, бу масала Сайлов кодексини қабул қилиш пайтида муҳокама қилинган, лекин киритилмаган. Агар бу норма киритилса, Президент сайловида мустақил номзодлар иштирок этишига йўл очиб берилади. Демак, бунга ҳозирча ҳокимият тайёр эмас ва сайловнинг бу жиҳати ҳам ўзгармаган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Сайловни ташкиллаштириш ва бошқариш аспекти ҳам ижобий тарафга ўзгармаётгани аён. ЙХҲТ/ДИИҲБ миссияси одатда сайловларни таққосламайди, аммо биз Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни солиштириб кўрсак, масалан, сайлов участкалари аъзоларининг ишида муайян камчиликлар кўзга ташланиб, бартараф этилмай келинаётгани маълум бўлади. Масалан, сўнгги парламент сайловида 130 та кузатилган сайлов участкаларда овоз санаш жараёни 42 фоизи салбий баҳоланган, 28 фоиз вазиятларда ўхшаш имзолар сайловчилар рўйхатида топилган, 23 фоиз участкаларда ваколати бўлмаган шахслар овоз санаш жараёнида қатнашган (ҳисобот, 21-бет).

    Сайлов комиссиялари аъзолари учун ўтказилган тренинглар қандай ташкил этилгани ёки улар беҳуда кетгани ҳақида ўринли саволлар пайдо бўлади. Бу жиҳат ҳам, афсуски, ҳозирча ўзгармаган. Сайлов натижаларини тезликда сайлов участкаларида ва кейинроқ ҳудудий ва марказий комиссиялар томонидан эълон қилиш масаласи ҳам ЙХҲТ/ДИИҲБ ва Марказий сайлов комиссияси ўртасида муҳокама қилинган. Маълумотларни йиғиш, уларни табуляция қилиш ва тезликда оммага етказиш сайлов шаффоф ўтишининг гаровидир.

    Медиа соҳасида мамлакатда муайян эркинликлар сайловлардан аввал бошланган эди. Бу каби қатор ўзгаришлар сайлов пайтида ҳам ижобий рол ўйнади. Мустақил фикр манбаи сифатида кўпроқ блогерларга мурожаат қилинди.

    Сайлов натижалари. Сиёсий иштирок ёки абсентеизм, партиялар вакиллари кузатуви

    Британиянинг нуфузли журнали The Economist Ўзбекистонни энг жадал суръатларда ҳар томонлама яхшиланган мамлакат деб атаган бўлса-да, сайловга келганда у «ярим жиддий» руҳда ўтган деб ёзди.

    Халқаро кузатувчиларнинг ҳисоботи ва хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, сайлов сиёсий рақобат руҳида ўтмади. Яна бир кузатилган ҳолат, сиёсий партиялардан кузатувчиларнинг сайловдаги иштироки. ЙХҲТ/ДИИҲБ миссиясининг кузатувчилари берган маълумотга кўра, улар кузатган сайлов участкаларда сайлов участкаларининг очилиши ёки овозларни ҳисоблаш пайтида барча сиёсий партия вакиллари иштирок этмаган. Сайлов участкасида бўлганлари эса жараёнга қизиқиш билдирмаган. Ҳар бир овоз учун курашиши лозим бўлган сиёсий куч вакиллари учун бу қизиқ ҳолат, шундай эмасми?

    Фото: AP

    Фото: AP

    Марказий сайлов комиссиясининг ҳисоботи бўйича, сайловда 71,1 фоиз сайловчи қатнашган ва бу ҳозирча Ўзбекистондаги сайловларда иштирокнинг энг паст кўрсаткичидир. Рақам мамлакатда абсентеизм ёхуд сайловда иштирок этмаслик шукуҳи йўқмикан деган ўринли саволларни туғдиради. Сиёсий назарияда сиёсий абсентеизм деган тушунча сайловда маълум сабабларга кўра ихтиёрий иштирок этмаслик дегани. Кўпинча бунинг замирида сиёсий сабаблар ётади. Бу нормал ҳолат. Баъзан сайловчиларнинг сайловга умуман қизиқиши бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу вазиятда сиёсий сабаблар мавжуд бўлиши шарт эмас. Сиёсий абсентеизм аслида сиёсий иштирокнинг бир туридир. Муаммо фақат сайловда иштирок этмасликка қарор қилиш сабабларида бўлиши мумкин. Агарда сабаб сайлов институтига ишонмасликда бўлса, бу муаммо, ва сайланадиган партия ва номзоднинг легитимлигини сўроқ остига қўйиши мумкин.

    Партияларнинг парламентда мандатлари сони (таққослаш)

    Келинг энди сайланган депутатларнинг неча фоизи қайта сайлангани ва қайси партияга мансублигини кўриб чиқсак. Демак, 2019 йилда парламент Қонунчилик палатаси сайловида атиги 30 фоиз номзод амалдаги депутат эди (ҳисобот, 2-бет). Бу парламент қуйи палатасининг 70 фоиз аъзолари янгиланишини англатади.

    Аммо янги сайланган Олий Мажлис қуйи палатасининг партиялар эгаллаган мандатларни 2015–2019 йиллардаги рақамлар билан таққосласак, Риҳард Шмидт таҳлили бўйича «Миллий Тикланиш» партияси ва Экопартия мандатларида ўзгариш рўй бермагани, ХДП бешта мандат йўқотгани, «Адолат» СДП тўртта, Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси битта қўшимча мандат олгани намоён бўлади.

    Демак, сонлардаги кичик ўзгаришларни назарга олмасак, кескин ўзгаришлар бу ерда ҳам кузатилмаяпти. Ҳеч бир сиёсий партия парламентда ўзбошимчалик билан қарор қабул қилолмайди. Аммо ЎзЛиДеп миллий қонунчиликка биноан бош вазир номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу ерда ҳам қизиқ бир ҳолат: партия номзодни кўрсатиши мумкин, лекин номзодни бошқа партиялар қўллаб-қувватламаса-чи? Эслатиб ўтаман, ЎзЛиДепда 150 та депутатлик ўрнидан атиги 53 та мандат бор. Демак, партия коалицияга бориши шарт. Бу нормал ҳолат. Бошқа давлатларда ҳам партиялар олдиндан музокаралар олиб бориб, номзод ҳақида келишади. Сўнг парламентда бу номзод илгари сурилади. Биз бу жараённи кузатмадик. Партиялардан бош вазирликка номзод айнан номзодга овоз бериш палласида муҳокама қилинди ва тақдим этилди. Сайловдан аввал бошқа номзодни кўрсатмоқчи бўлган партия ҳам ўзгача фикр билдиргани кузатилмади.

    Сайловдан кейинги илк қадамлар

    Парламентга бўлган ишонч халқ ичида юқори эмаслиги ҳақида гаплар тарқалгани рост. Масалан, журналист ва блогер Никита Макаренко «Менинг фикрим» платформасида жойланган ва Тошкентда дарахт кесилишига қарши бўлган петиция Олий Мажлис қуйи палатаси томонидан кўриб чиқилиб, қўллаб-қувватланмаганидан сўнг Олий Мажлис одамларнинг овозини эшитиш ва истагини қондиришга кучи етмаслигини такидлайди. Янги сайланган парламент бошқача бўлишига ишонч борми? Сайланганидан кейин депутатлар нима каромат кўрсатди, деган ўринли саволлар берилиши эса тайин гап.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу саволларга жавоб излаб, аввало, Олий Мажлис қуйи палатасининг веб-сайтига юзланамиз. Сайтдан маълумки, депутатлар қонун лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ҳисоботларни тинглаш, парламентдаги фракцияларнинг позициясини белгилаш билан машғул. Демак, парламент ишлаяпти деган хулоса келиб чиқяпти.

    Саволни бироз бошқача қўйсак-да, депутатлар сайланганидан кейин халқ вакиллари сифатида қандай ташаббуслар билан чиқишганига назар ташласак. ОАВда ёритилган илк ташаббуслардан бири Олий Мажлис атрофини ўраб турган панжара олиб ташланиши бўлди. Бу ташаббусни барча сиёсий партиялар илгари сурган. Албатта, ғоя амалга ошса (панжара ҳамон олиб ташланганича йўқ), Олий Мажлис халққа бироз бўлса-да очиқ эканининг рамзий шаклда ифодалармиди.

    Сиёсий партияларга мансуб депутатлар ва партия раҳбарлари ҳам жуда фаол бўлмоқда. Масалан, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси ва қуйи палатанинг спикер ўринбосари Алишер Қодиров билдирган иккита фикр ижтимоий тармоқларда, блогер, журналистлар ва баъзи экспертлар томонидан муҳокама қилиняпти. Биринчиси, Алишер Қодиров ўзбек тилига бағишланган Халқаро пресс-клуб анжуманида Қозоғистонда қозоқ тилини билмаганлар давлат ишига қабул қилинмаслиги ҳақида билдирган фикри бўлса, иккинчиси яқиндагина ижтимоий тармоқларда Олтинсой воқеалари сабаб айтган «Мендан ҳеч нарса кутманг, мени сайламагансиз» деган гаплари бўлди. Депутатнинг бу иккала гапига, менимча, етарли фикрлар, изоҳлар ва танқидлар бериб бўлинди.

    Мавзуга доир:

    • Депутат Алишер Қодиров «мени сайламагансиз» деган комментини ўчириб ташлади
    • «Алишер Қодировдан бошқа ҳаммага хайрли тонг». «Миллий тикланиш» лидерининг Сурхондарё воқеалари ҳақидаги баёноти ижтимоий тармоқлар муҳокамасида

    Мавзу нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, шов-шувли гаплар депутатлар ва миллий парламентимизга халқнинг эътиборни қаратса-да, парламентга ишончни оширмаяпти. Масалан, Германиянинг Бундестаги халқ учун деярли ҳар доим очиқ, исталган фуқаро навбатда туриб, катта муҳокамалар залида ажратилган жойга ўтиб муҳокама ва тортишув жараёнини кузатиши мумкин. Бундестаг биносида экскурсиялар узлуксиз давом этади.

    Бошқа давлатларда ҳам депутатлар жанжалларга аралашади, ҳатто ўзлари жанжал чиқариб туради. Ўзларига қандай бўлса-да эътибор қаратиш, пиар бу жанжаллардан кўзланган мақсад бўлади одатда. Популист сиёсатчилар бу йўл билан сиёсий капитал ҳам тўплаб олади. Зиддият чиқарадиган масалаларни кўтариб, электоратига ёқадиган гап айтишади. Бу, албатта, сайловчиларнинг овози депутат сайланишига зарур бўлса.

    Бизнинг депутатларга келсак, уларнинг ОАВ ва ижтимоий тармоқларда халқ билан мулоқоти, биз уларни таниётганинмиз ижобий ҳолат деб биламан. Улар учун ҳам бу янги ҳолат, улар томошаларсиз, уюштирилган учрашувларсиз, реал мулоқотга ўрганяпти. Бу жараён давом этишини истардим. Депутатлар ва бошқа амалдорлар оммавийликка ўрганиб, хатоларини тан олиб (Алишер Қодиров танқидларни рад этди, масалан), ривожланиб борса, нур устига аъло нур.

    Муаммоимиз шундаки, менимча, депутатлар баъзида халқ вакили эканини эсдан чиқариб қўяди. Электорат манфаатлари учун гаприши ва ишлаши керак эканини унутишади, уларнинг фикри ижро ҳокимияти билан бир жойдан чиқади. Улар гапирганда халқ дардидан йироқ амалдорларга ўхшаб қолади. Ривожланган давлатлардаги вазият шу жиҳатдан ҳам фарқ қилади – бу каби вазиятларда депутатлар одатда сайловчилар тарафини олади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Бу вазиятни ўзгартириш учун сайлов сифатан ўзгариши, депутат мандатини сайловчидан олишини сезиб, билиб туриши керак.

    Хулоса

    Ўзбекистонда 2019 йилги парламент сайлови муайян қонуний ва ташкилий янгилик ва ўзгаришлар билан аввалги сайловлардан фарқ қилди. Бироқ қуйидагилар ҳамон парламентни тўлиқ янгиланишига ва мустақил сиёсий куч бўлишига тўсқинлик қилмоқда:
    • янги сиёсий партиялар рўйхатдан ўтиши қийин (ҳатто НТТни рўйхатдан ўтказиш муаммолиги ҳақида қатор мақолалар ёзилган);
    • мустақил номзодлар сайловда қатнашиш имкониятига эга эмас;
    • фуқароларнинг эркин тўпланиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланмаган (маҳаллий бошқарув органидан, ИИВдан рухсат сўраш керак);
    • 2015–2019 йилги парламент билан таққослаганда, партияларнинг мандатлар сони деярли ўзгармаган. Партиялар ҳозирча мустақил ва ўзаро келишган ҳолда ишлаётганлари ҳақида фактлар ўз тасдиғини топгани йўқ;
    • 2019 йилги сайлов натижасида сайланган депутатлар ҳозирча жамиятда долзарб бўлиб турган масалаларга ечим топаётгани йўқ, аксинча, шов-шув ва жанжалларга аралашиб қолмоқда. Бу депутатлик корпуси ишига халқ томонидан ижобий баҳо берилмаётганига ёки депутатларнинг фаолиятига нисбатдан бефарқликка олиб келмоқда. Келажакда бу ҳолат давом этса, сайловолди абсентеизмнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Натижада депутатлар ўз сайловчиларнинг, улар мансуб бўлган ижтимоий қатламларнинг манфаатларини ҳимоя қила олмасалар, Олий Мажлис реал кучга эга бўлмаган иммитацион орган бўлиб қолиш эҳтимоли катта.
    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    19.02.2020, 09:14   Изоҳ (0)   53602
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда шахмат расман тақиқланди

    Дунё | 11 май, 11:41

    Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 11:28

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    Мусиқа | 11 май, 11:00

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00

    Нима учун шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон машинада хавфсизлик камарини тақмайди?

    Шоу-бизнес | 11 май, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.