Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарёлик фуқаро сохта пул ясаб, банкдаги қарздорлигини «ёпиш»га уринди ва жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, Касби туманида яшовчи Б.А. 8 миллион 400 минг сўм сохта пул ясаб, банкка 5 миллион сўм сохта пул топширади. Ва кредитдан қарздорлигидан тўламоқчи бўлади. Бироқ, банк ходимлари пулнинг сохта эканлигини аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беради.

Аниқланишича, Касби туманидаги хусусий корхона раҳбари Б.А. 2019 йил 12 ноябрь куни ижара олинган тикувчилик цехида 172 дона 50 минг сўмлик купюрадаги 8 миллион 600 минг сўм қалбаки пул ясайди. 2019 йил 16 ноябрь куни 98 дона 50 минг сўмлик қалбаки купюрага 2 та ҳақиқий 50 минг сўмлик пул қўшиб, 5 миллион сўмни АТ «Халқ банки» туман филиалига топширади ва ноябрь, декабрь ойи учун кредитдан юзага келган қарздорлигини тўламоқчи эканлигини билдиради.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

2020 йил 18 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Касби туман суди раиси Махфират Очилова мазкур ишни кўриб чиқиб, сохта пул ясовчи Б.А.га энг кам ойлик иш ҳақининг 22 баравари — 4 миллион 906 минг сўм жарима жазосини тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Косон туманида яшовчи фуқаролар ҳам 10 миллион сўм сохта пул ясаб, бозордан ҳўкиз сотиб олишга уринганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади