Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячи Эмре Жанни «Ювентус»дан тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Twitter/@BVB

Фото: Twitter/@BVB

Жаннинг «Боруссия» билан ижара шартномаси 2020 йилнинг 1 июлида ўз якунига етади. Мана шу санадан бошлаб «Боруссия» ва Эмре ўртасидаги келишув кучга киради. Шартнома 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

«Ювентус» Жаннинг трансферидан 25 миллион евро ишлаб олади. Дортмунд клуби бу миқдорни уч йил мобайнида тўлаб беради.

Январда «Боруссия» сафига қўшилган футболчи Бундеслигада иккита ўйин ўтказиб, битта голга муаллиф бўлди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди