• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Human агентлигидан жабрланган мингдан ортиқ фуқаронинг пулларини давлат ҳисобидан қайтариш ҳақида кўрсатма берди

    Human хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабрланган фуқаролар бош вазир Абдулла Арипов билан учрашув ташкил этилишини талаб қилиб, 17 февраль, душанба куни, Тошкентдаги Мустақиллик майдонига тўпланди. «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, жабрланувчилар бандлик агентлиги томонидан уларга етказилган зарарни тезроқ қоплаб берилишини талаб қилган.

    Фото: Музаффар Абдуллаев

    Фото: Музаффар Абдуллаев

    Агентлик раҳбари Шоҳнур Файзуллаев ва бошқалар юзлаб фуқаролардан Германия, Чехия, Япония, Жанубий Корея, Болгария ва Литвага ишга жўнатишни ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан (таклиф этилган ишдан келиб чиққан ҳолда) 6,3 миллион сўмдан 35 миллион сўмгача пул олган, бироқ амалда уларни ҳеч қаерга юбормай, жуда кўп миқдордаги маблағни ўзлаштирган.

    Агентлик раҳбарлари худди шу айблов билан судга тортилган, хусусан, 27 январда Human хусусий бандлик агентлигининг раҳбари Шоҳнур Файзуллаев 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Суд 1 080 нафардан ортиқ жабрланувчи фойдасига 21,19 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарни Шоҳнур Файзуллаев ҳисобидан ундиришни белгилаган эди.

    Фото: Музаффар Абдуллаев

    Фото: Музаффар Абдуллаев

    17 февраль куни Тошкентдаги Мустақиллик майдонига тўпланган фуқаролар тергов ва суднинг якунини кута олмаслиги, ишсиз қолгани, айримларининг уйда болалари оч ўтирганини таъкидлаган. Улар давлат томонидан лицензия берилганига ишониб, хусусий агентликка пул топширгани, шу боис, энди давлат зарарни қоплашда ёрдам кўрсатиши кераклигини айтган.

    Куннинг биринчи ярмида эътироз билан келган фуқаролар билан бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов учрашган. У фуқароларни хотиржамликка чақириб, барча зиддиятли масалаларга қонуний баҳо берилиши, ишни тартиб билан кўриб чиқишни тавсия қилган. Шунингдек, у соат 17:00 да қўшимча учрашув ўтказилишини маълум қилди.

    Фото: Музаффар Абдуллаев

    Фото: Музаффар Абдуллаев

    Соат 17:00 даги учрашувда Human хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр кўрган фуқаролар билан Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов учрашди ва саволларга жавоб қайтарди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов. Бош вазир юзага келган ҳолат юзасидан Президент Шавкат Мирзиёевга ахборот берилганини маълум қилди.

    Шундан сўнг, бош вазирнинг таъкидлашича, Президент 1086 нафар жабрланувчига етказилган зарар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасидан қоплаб беришга кўрсатма берган.

    Маълум бўлишича, жамғарма ҳисобидан ажратилган пуллар фуқаролардан фирибгарлик йўли билан олинган маблағлар ҳисобидан ундириб олинади. Human хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан жабр кўрган фуқаролар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 71 200 00 61 ишонч телефони орқали қўшимча маълумот олишлари мумкин.

    17.02.2020, 19:11   Изоҳ (0)   58938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    17.02.2020, 18:56

    Самарқандда босқинчилик қилиб, ўзганинг мулкини эгалламоқчи бўлган жиноятчиларга суд ҳукми ўқилди

    17.02.2020, 18:25

    Ўзини пайғамбар деб эълон қилган бухоролик аёл жазоланди

    17.02.2020, 17:55

    Сирдарёда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган оила аъзоларини дафн қилиш учун 30 млн сўм ажратилди

    17.02.2020, 17:40

    Чилонзорда лифтда 18 ёшли қизга ҳужум қилган шахс қидирилмоқда

    17.02.2020, 17:11

    Россияда юз берган авария оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    17.02.2020, 16:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.