Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда Beeline мобил алоқа операторининг мижозлар базаси 2019 йил тўртинчи чораги ҳолатига кўра, 8,1 миллион одамни ташкил этди. Бу ҳақда операторнинг асосий таъсисчиларидан бўлган VEON’нинг 14 февраль, жума куни эълон қилинган ҳисоботида маълумот берилган.

Фото: Beeline Ўзбекистон

Фото: Beeline Ўзбекистон

Ушбу кўрсаткич 2018 йилдаги натижадан (9,1 миллион) 10,7 фоизга кам. Компания ушбу қисқаришни мунтазам равишда маблағ сарфламайдиган мижозларнинг тармоқдан чиқиб кетгани билан боғлиқлигини билдирган.

Ўзбекистондаги умумий даромад 8,8 фоизга камайиб, 579 миллиард сўмни ташкил этган. Бунга асосий сабаб сифатида мобил алоқа учун акциз солиқлар ставкасининг 15 дан 20 фоизга чиқарилгани кўрсатилган. EBITDA 24,8 фоизга ўсиб, 317 миллиард сўмга етган. Бу яхши операцион кўрсаткичлар билан боғлиқлиги тушунтирилган.

Скриншот: Spot

Скриншот: Spot

2019 йил кузида Beeline мижозлар базаси камайган ва 8,4 миллион абонентни ташкил қилган — ўшанда компания ушбу ҳолатнинг сифат билан боғлиқлигини билдириб, «қуйи даражада»ги абонентлардан воз кечилганини маълум қилганди.

«Ўзбекистонда асосан абонентларнинг қийматига эътибор қаратамиз», — дея вазиятга изоҳ берганди VEON’нинг стратегик масалалар бўйича директори Александр Казбеги.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди