Жанлуижи Буффон «Ювентус» билан шартномасини узайтириши мумкин, деб ёзмоқда Tuttosport.
Таъкидланишича, Буффон тез орада клуб президенти Андреа Анелли билан учрашиб, ўз келажак режалари ҳақида маълум қилади.
Турин клуби Буффонга янги шартнома таклиф этишга тайёр. Агар ҳеч қандай ўзгариш юз бермаса, томонлар келишувни яна бир йилга узайтиради.
Дарвозабон жорий мавсум А Серия доирасида 7 та ўйин ўтказди. Улардан биттасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Маълумот учун, Буффон 2001 йилда «Парма»дан «Ювентус»га ўтган. Клуб шарафини 2018 йилгача ҳимоя қилиб, ПСЖга йўл олган. 2019 йил ёзида эса яна Турин клубига қайтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)