Англия Премьер Лигаси УЕФА томонидан жазога тортилган «Манчестер Сити»га нисбатан санкция қўллаши мумкин.
«Манчестер Сити»нинг Англия чемпионатида тўплаган очколаридан бир қанчаси олиб қўйилиши мумкин. Сабаби молиявий фейр-плей қоидаларини жиддий равишда бузиш, АПЛ қоидаларига ҳам зид ҳисобланади.
Гап шундаки, клуб Премьер Лига лицензиясини қўлга киритиш учун тақдим этган ҳисоботлари ва УЕФАга тақдим этилган маълумотлар бир-бири билан мос келиши керак.
The Independent’нинг хабар қилишича, АПЛнинг тегишли қўмиталари «Манчестер Сити»га нисбатан санкциялар қўллашни муҳокама қилган ва катта эҳтимол билан жамоадан очко олиб ташланади.
Мавзуга доир: «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасидан 2 мавсумга четлатилиб, 30 млн евро жаримага тортилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)