Футбол бўйича Англия чемпионатининг 25-турида 15 февраль, шанба куни «Ливерпуль» ва «Норвич» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 78-дақиқасида Садио Мане томонидан киритилган тўп «қизиллар»га ғалаба олиб келди.
Шу тариқа Юрген Клопп жамоасининг Премьер Лигадаги ғалабали серияси 17 ўйинга етди. Ўтган мавсум билан ҳисоблаганда мерсисайдлар АПЛда кетма-кет 43 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти.
«Ливерпуль» 76 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. «Норвич» (18) эса 20-ўриндан жой олган.
АПЛ
25-тур баҳслари
15 февраль, шанба
«Норвич» — «Ливерпуль» 0:1
Гол: 0:1 — 78 Мане.«Норвич»: Крул, Симмерманн, Ааронс, Ҳенли, Байрэм (Льюис, 27), Дуда, Кэнтуэлл, Маклин, Тетти (Дрмич, 84), Рупп (Буэндиа, 83), Пукки.
«Ливерпуль»: Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Александер-Арнольд, Кейта (Милнер, 84), Вейналдум (Фабиньо, 60), Ҳендерсон, Окслейд-Чемберлен (Мане, 60), Салоҳ, Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Ҳенли (41), Кейта (83), Мане (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)