ПСЖ ҳужумчиси Неймар Дюссельдорфда бўлиб ўтган реклама тадбирида иштирок этди.
Бразилиялик футболчи Германияга ўзига тегишли кийим брендини тарғибот қилиш мақсадида борган.
Жароҳатини тиклаш ўрнига сафарга кетган Неймарнинг бу ҳаракати парижликлар раҳбариятига ёқмаган, дея хабар қилмоқда АS.
ПСЖ 18 февраль куни Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйнайди.
Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)