Европа Чемпионлар Лигаси кубоги келаси ҳафта Тошкентга олиб келинади, дей хабар бермоқда «Дарё» манбаси.
Манбанинг таъкидлашича, Чемпионлар Лигаси кубоги келаси ҳафта пойтахтга олиб келинади. Бундай воқеа Марказий Осиё ҳудудида илк бор содир бўлмоқда. Чемпионлар Лигаси бош соврини камдан кам ҳолларда УЕФАга аъзо бўлмаган давлатларга олиб борилади. Маълумот учун, Ўзбекистон УЕФАга эмас, балки ОФКга аъзо давлат ҳисобланади. Ушбу соврин билан суратга тушиш имконият яратилади. Расмий тадбир манзили ва вақти тез орада эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳисобланади. Улар 2018/19 йилги мавсум финалида «Тоттенҳэм»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Изоҳ (0)