«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард сўнгги иккита ўйинда жамоанинг асосий дарвозабони Кепа Аррисабалагани нима сабабдан майдонга туширмаганини айтди.
«Бу ўйинларда шунчаки мана шундай қарорга келдим. Мен футболчи бунга тўғри муносабат билдиришини истайман. Бу Кепага қандай таъсир қилаётганини биламан. Месси ёки Роналдудан бошқа исталган футболчи асосий таркибдаги ўрнини йўқотиши мумкин.
Ўйинчи асосий таркибга кирмай қолганида ундан табассум кутмайман, мен реакция кутаман. Жамоада бундай рақобат мавжуд пайтда савия пасайиши ёки мураббийнинг қарори билан таркибга кирмай қолар экансан, бунга тўғри муносабатда бўлишинг керак.
Унинг реакцияси кутганимдек яхши бўлди. У қаттиқ ишлади. Шу ҳафтада у билан бир неча бор суҳбатлашдим, бироқ қарорни мен чиқараман», — дейди Лэмпард.
Маълумот учун, Кепа жорий мавсум Англия Премьер Лигасида «Челси» сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 30 та гол олиб чиқди. Фақат иккита ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган, холос.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)