Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 22-турида «Боруссия Д» «Айнтрахт Ф»га жавобсиз 4 та гол уришга эришди.
Голлардан бирига жамоага қишки трансферлар вақтида келиб қўшилган Эрлинг Ҳоланд муаллифлик қилди. 19 ёшли норвегиялик ҳужумчи Бундеслигадаги дастлабки 5 та ўйинида 8 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бундай натижага аввал бирор футболчи эриша олмаганди. 1963 йилда «Ҳамбург» ҳужумчиси Герт Дефрел, 2018 йилда «Боруссия Д» форварди Пако Алькасер Бундеслигадаги дастлабки 5 та ўйинида 7 та гол урганди, холос.
Ҳоланд «Боруссия»га келгандан бери 6 та расмий ўйинда майдонга тушди ва 9 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)