Футбол бўйича Германия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Боруссия Д» ва «Айнтрахт» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
«Сигнал Идуна Парк»да кечган баҳсда дортмундликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. 33-дақиқада Лукаш Пишчек майдон эгаларини олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда «Боруссия» футболчилари франкфуртликлар дарвозасини яна уч бор аниқ нишонга олди. Жейдон Санчо (49), Эрлинг Ҳоланд (54) ва Рафаэл Геррейру (74) томонидан киритилган тўплар ҳисобни 4:0 кўринишга келтирди.
Мазкур ғалабадан кейин «арилар» 42 очко билан иккинчи поғонага кўтарилиб олди. «Айнтрахт» (32) 8-ўйинда бормоқда.
Бундеслига
22-тур баҳси
14 февраль, жума
«Боруссия Д» — «Айнтрахт» 4:0
Голлар: 1:0 — 33 Пишчек, 2:0 — 49 Санчо, 3:0 — 54 Ҳоланд, 4:0 — 74 Геррейру.«Боруссия Д»: Бюрки, Пишчек, Хуммельс, Загаду, Ҳакими, Жан (Дауд, 64), Витцель, Геррейру, Санчо (Рейна, 75), Ҳоланд (Гётце, 79), Азар.
«Айнтрахт»: Трапп, Туре, Абраам, Ҳинтереггер, Ндика, Илзанкер, Роде (Соу, 78), Чендлер, Гачинович (Дост, 46), Костич, Андре Сильва (Пасиенсия, 82).
Огоҳлантириш: Чендлер (22).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)