Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 24-турида «Валенсия» ва «Атлетико» жамоалари 14 февраль, жума куни ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.
Мадридликлар сафида Маркос Льоренте (15) ва Томас Парти (43) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Майдон эгаларининг голларига Габриэль Паулиста (40) ва Жоффре Кондогбиа (59) муаллиф бўлди.
Мазкур дурангдан кейин Диего Симеоне шогирдлари 40 очко билан 4-ўринда қолди. «Валенсия» (38 очко) эса 6-поғонани банд этган.
Ла Лига
24-тур баҳси
14 февраль, жума
«Валенсия» – «Атлетико» 2:2
Голлар: 0:1 – 15 Льоренте, 1:1 – 40 Габриэль Паулиста, 1:2 – 43 Томас, 2:2 – 59 Кондогбиа.«Валенсия»: Доменек, Васс, Габриэль Паулиста (Диакаби, 90), Мангаля, Гайя, Ферран Торрес, Парехо, Кондогбиа, Солер (Черишев, 80), Гедеш (Гамейро, 60), Макси Гомес.
«Атлетико»: Облак, Арьяс (Мората, 66), Савич, Фелипе, Лоди (Врсалко, 53), Льоренте, Томас, Коке (Феррейра Карраско, 77), Сауль, Витоло, Корреа.
Огоҳлантиришлар: Лоди (26), Габриэль Паулиста (55), Врсалко (58), Мангаля (67), Макси Гомес (79).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)