• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Светлана Ортиқова Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилганини тасдиқлади

    Давоми: Зокиржон Алматов: Баъзилар Андижон воқеаларида тинч аҳолига ўқ узилган дейди. Йўқ!

    2005 йилнинг 13 май куни Андижонда юз берган қонли воқеаларда тинч аҳоли вакилларига ўқ узилган. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова «Qalampir.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қуйида Светлана Ортиқованинг нашр мухбирининг саволларига берган жавоблари келтирилади.

    — Андижон воқеаларида давлат ҳарбийлари тинч аҳолига нисбатан ўқ узганми? 

    — Баъзи бир жиҳатлар орқали қуролни ишлатиш номутаносиб бўлган.

    — Яъни тайёргарлиги бўлмаган?

    — Алоқа воситалари шир-шир-шир бўлган. Вақтида айтилган, жой очилган, Қирғизистонга чиқиб кетишсин улар дейилган. Алоқа воситалари яхши ишламаган. Вақтида командир у ё бу топшириқни англамаган. Тайёргарлик бўлмаган. Сабаблар кўп.

    — ...ва бўлиб ўтган. Тинч аҳолига нисбатан ўқ узилгани ҳақидаги гаплар ҳам ҳақиқатга яқин.

    — Албатта. Шунинг учун ҳам ўша одамлар жиноий жавобгарликка тортилган. Буни ҳам овоза қилганман. Ҳатто жазосини ўтаб келиб, тинч ҳаётда яшашяпти.

    — Улар лавозимдагиларми? 

    — Лавозимдагилар ҳам бор эди. Қанча киши лавозимидан жудо бўлган. Бизнинг ҳам хатомиз бор эди ва Ортиқова ўша вақтларда ҳар бир ҳисоботни «Бизнинг ҳам хатомиз бор эди» деган гап билан бошларди.

    «Албатта, ўша вақтда жуда қийин аҳвол бўлган. Ҳозир бу воқеаларни эсласам, эркак киши бўлсангиз ҳам йиғлаб юборасиз.

    Ўша куни Бош прокурордан уч кунга рухсат олдим. Қизим билан ота-онамни кўргани Учқўрғонга кетаётган эдик. Наманганга қўнғироқ қилиб, такси юборишларини сўрадим. Шу кеча қизим ҳам, мен ҳам ухламай таксини кутдик. Соат 2 ё 3 атрофида такси келди. Нарсаларни автомобилнинг юкхонасига жойлаштирдик. Кетаётиб яна газни «свет»ни ўчирай деб уйга кирдим. Шу вақт телефон жиринглади. Кўтарсам, навбатчи «Андижон портлади, ‘боевая тревога’, ҳамма ишга», деди. Болам қий-чув, тўполон қилди. Қани ўша вақт болага тушунтира билсам. Иккинчи қаватда яшайдиган кекса қўшниларим бор эди, «мана сизга қиз, мана сизга бозорлик, мана сизга уйнинг калити», деб ишга кетганман. Ҳалиги таксичи ишхонагача олиб бориб қўйган.

    Ҳеч қачон эсимдан чиқмайди, идорага келаётганимизда энди қуёш тураётганди. Шунақа қилиб икки ой уйга бормаганман. Бўлмаса 15 дақиқалик йўл. Ўша чол-кампир боламга қараб турар эди, мен телефон қилиб, хабар олиб турардим холос.

    Бу билан нима демоқчиман: агар мен ўзимнинг гапимга ишонмасам, агар мен қонунга таянмасам, Конституция мени негизим ва ҳаётим бўлмаса, мен ҳеч қачон гапирмайман ва майдонга чиқмайман. Мен ўзим терговда қатнашганман, Андижонга бориб, ўз кўзим билан кўрганман, айбланувчилар билан гаплашганман, жабрланувчилар билан гаплашганман, бевосита тергов жараёнида қатнашган аёл сифатида айтаманки, ҳақиқатан бу террористик хуруж эди», — дейди Светлана Ортиқова ўша кунни хотирлаб.

    Расмий маълумотларга кўра, Андижондаги тартибсизликлар оқибатида 187 киши ҳалок бўлган. Шундан 60 нафари тинч аҳоли вакиллари (уларнинг ичида икки нафар вояга етмаган ва бир нафари аёл) эди. 287 нафар киши, жумладан, 91 нафар тинч аҳоли вакиллари, 49 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва 59 нафар ҳарбий турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

    14.02.2020, 16:47   Изоҳ (0)   168548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ТИВ раҳбари ўринбосари: ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлиб киришни бир-бирига таққосламаслик керак

    14.02.2020, 16:17

    Ўзбекистонда ҳайвонларни овлаш учун рухсатнома беришга 3 йиллик мораторий жорий қилиниши кутилмоқда

    14.02.2020, 16:03

    Дилором Тошмуҳаммедова «Оила» маркази раҳбарлигидан озод этилди

    14.02.2020, 15:44

    Сирдарёда трактор паркида қиморхона ташкил этган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    14.02.2020, 15:33

    Тошкентда Британия менежмент университети ташкил этилади

    14.02.2020, 14:32

    Самарқандда Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш бўлими ходими қамоққа олинди

    14.02.2020, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.