Футбол бўйича Италия Кубоги ярим финалида «Милан» 13 февраль, пайшанба куни «Ювентус» билан баҳс олиб борди.
Қарама-қаршиликнинг дастлабки ўйинида дуранг натижа қайд этилди. Учрашувнинг 61-дақиқасида Анте Ребич майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Криштиану Роналду пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда ҳисобни тенглаштирди.
Мазкур жамоаларнинг жавоб ўйини 4 март куни Туринда бўлиб ўтади.
Италия Кубоги
Ярим финал, илк ўйин
13 февраль, пайшанба
«Милан» — «Ювентус» 1:1
Голлар: 1:0 — 61 Ребич, 1:1 — 90+1, пенальти Роналду«Милан»: Доннарумма, Калабрия, Романоли, Тео, Кер, Кастильехо (Салемакерс, 80), Кессиэ, Беннасер, Чалханўглу (Лукас Пакета, 87), Ибрагимович, Ребич (Лаксалт, 74).
«Ювентус»: Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо (Игуаин, 69), де Лигт, Пьянич, Матюиди (Рабо, 73), Рэмзи (Бентанкур, 63), Куадрадо, Роналду, Дибала.
Огоҳлантиришлар: Ибрагимович (29), Рэмзи (30), Тео (42), Кессиэ (58), Кастильехо (69), Калабрия (90).
Четлатиш: Тео (71).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)