Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳукуматда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди, деб хабар бермоқда Meduza Sky News’га таяниб.
Қайд этлишича, ғазначилик (молия вазири) канцлери Сажид Жавид истеъфога чиқди. У ўзининг барча маслаҳатчиларини ишдан бўшатишни талаб қилган Борис Жонсон билан келишмовчилик туфайли кетди. Унинг ўрнига ғазначиликнинг катта котиби Риши Сунак канцлер бўлди.
Шунингдек, Шимолий Ирландия иши бўйича вазир Жулиан Смит, бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири Андреа Ледс ва атроф-муҳит масалалари бўйича вазир Тереза Виллиерс ҳам ўз лавозимларини тарк этди. Бундан ташқари, Англия ва Уэльснинг бош прокурори Жефри Кокс ҳам ишдан кетган.
Бу Борис Жонсон ҳукуматидаги биринчи катта истеъфолардир.
Изоҳ (0)