• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашнинг янги тузилмаларини ташкил қилиш бўйича йиғилиш ўтказди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль, сешанба куни, коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамоатчилик назорати тизимларини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, коррупция иқтисодиёт ривожи, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳити учун энг асосий тўсиқлардан бири бўлиб, бу иллат жаҳон иқтисодиётига ҳар йили ўртача 2,6 триллион доллар зарар келтиради.

    Ўзбекистон ҳам бу муаммодан халос бўлмаган. Дунёдаги коррупция даражасини ўрганувчи Transparency International халқаро ташкилоти индексида Ўзбекистон охирги уч йилда 12 поғонага кўтарилган бўлса-да, ҳали бу иллат барҳам топмаган, дейилади хабарда.

    Ўзбекистон аҳолиснинг  фикрича, соғлиқни сақлаш, таълим, банк, божхона, суд, прокуратура, ички ишлар, коммунал хизмат соҳаларида, шунингдек, фуқароларни ишга қабул қилишда коррупция кенг тарқалган.

    Таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш тизимидаги харажатларнинг 25—30 фоизи самарасиз сарфланмоқда. Кўплаб соҳаларда давлат харидларини амалга ошириш тизими очиқ-ошкора эмас.

    Давлат раҳбари яқинда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан кўра барвақт олдини олишга ўтиш кераклигини таъкидлаб, унга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган тузишни таклиф қилган эди.

    Йиғилишда ушбу янги тузилмани ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

    Коррупция даражаси юқори бўлган соҳаларда бу иллатдан қутулиш бўйича дастур ишлаб чиқиб, ижросини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Коррупцияга қарши курашишнинг энг асосий йўли давлат органлари фаолияти ва иш жараёнларини шаффоф қилишдир. Бунда энг асосий эътиборни ишга олиш, давлат харидлари, рухсатнома ва лицензиялар бериш каби жараёнларда очиқ-ошкораликни таъминлашга қаратиш лозимлиги белгиланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда вазирлик, компания ва ҳокимликларда ички коррупцияга қарши чораларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи «комплаенс назорат» тизимини жорий этиш вазифаси қўйилди.

    Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда, давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш тизиминининг барча ташкилий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, амалиётга киритиш шартлиги таъкидланди.

    Мутасаддиларга хорижий тажриба асосида коррупцияга қарши курашиш бўйича тузилмани ташкил этишга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди. Мазкур тузилма нафақат бу борада давлат сиёсатини амалга ошириши ва мувофиқлаштириши, балки коррупцияга қарши курашишда барча куч ва воситаларга эга бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

    Ушбу иллатга қарши курашишдаги муҳим воситалардан яна бири — жамоатчилик назорати.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 10 мингдан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин уларнинг ўрни ва фаоллиги сезилмаяпти. Чунки бу ташкилотлар манфаатларини ифода этувчи, давлат билан кўприк вазифасини бажарувчи яхлит тизим йўқ.

    Ҳозирда жамоатчилик билан ишлаш тизими жойларда ва соҳаларда халқни қийнаётган масалаларни давлат миқёсига олиб чиқиб, ҳал қилишда натижа кўрсата олмаяпти. Кўп нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти расмиятчиликдан иборат бўлиб қолмоқда.

    «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси каби йирик бирлашмалардан аҳоли қандай наф кўряпти, улар ҳаётдаги қайси ўткир масалани кўтариб, ҳал қилишга эришди, деган саволга, афсуски, ижобий жавоб йўқ, дейилади хабарда.

    Шу боис Президент Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Жамоатчилик палатаси ташкил этиш таклифини ҳам билдирган эди.

    Йиғилишда ушбу палатанинг асосий вазифалари, ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди.

    Жамоатчилик палатаси аҳоли фикрини мунтазам равишда ўрганиб бориши, уларнинг ечимини топиш бўйича давлат идоралари олдига аниқ вазифаларни қўйиши зарурлиги таъкидланди. «Жамоатчилик эшитуви», «жамоатчилик мониторинги», «жамоатчилик экспертизаси», «жамоатчилик ташаббуси» каби таъсирчан назорат шаклларини ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

    Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини жонлантириш, уларга ҳар томонлама услубий кўмак бериш ҳам янги палата фаолиятининг муҳим йўналишларидан бўлади.

    Шу каби вазифалардан келиб чиқиб, Жамоатчилик палатасининг ташкилий-ҳуқуқий асосини яратиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш бўйича 2020—2021 йилларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш, жамият ҳаётига оид муаммоларни ўрганиш ва самарали ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига грантлар ажратиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    11.02.2020, 21:23   Изоҳ (0)   53663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Абдулла Қодирий музейлари Маданият вазирлиги тизимида ташкил этилади

    11.02.2020, 20:37

    Фарғонадаги танасидан 16 дона игна топилган бола 3 ёшга тўлди

    11.02.2020, 20:22

    Дин ишлари бўйича қўмита вакили Ўзбекистонга келаётган сайёҳларга зиёрат одобини ўргатишни таклиф қилди

    11.02.2020, 19:52

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 12 февраль куни қор ёғиши мумкин

    11.02.2020, 18:37

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков: «Илҳом» театри ўз жойида қолишига келишиб олинди

    11.02.2020, 18:22

    ЎзА ўз сайтини янгилаш учун давлатдан 5,4 млрд сўм олмоқчи. Пуллар агентлик директори шахсий жавобгарлигига берилади

    11.02.2020, 17:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда биометрик маълумот топширмаган хорижликлар мобил алоқадан узилади

    Дунё | 1 июл, 13:58

    Энн Ҳетеуэй “Қаттиққўл хоним” фильмининг давомида суратга тушади

    Кино | 1 июл, 13:47

    “Ўзгидромет” ҳарорат 46 даражагача кўтарилишидан огоҳлантирди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 13:42

    FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов пастлади, Жавоҳир Синдоров кескин кўтарилди

    Спорт | 1 июл, 13:30

    Россияликлар фарзандлари учун хитойлик энагалар ёлламоқда — NYT

    Дунё | 1 июл, 13:22

    “Улар саҳнада айтаётгани — кўча гаплари”. Искандар Ҳамроқулов кулги жамоаларининг концертлари ҳақида фикр билдирди

    Маданият | 1 июл, 13:12

    Амазон янги Жеймс Бондни изламоқда. Номзодлар орасида Том Ҳолланд ҳам бор

    Кино | 1 июл, 13:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.